“Ахлоқни сайқаллаш йўли”.
Ахлоқда мўътадил бўлиш нафснинг соғломлиги, мўътадилликдан ағиш эса дард ва беморлик экани аён бўлади. Нафсни даволаш ҳам баданни даволаш каби бўлади. Бадан мукаммал равишда яратилмагани, ғизо ва тарбия ила мукаммал бўлгани каби нафс ҳам тўлдирилишга мухтож ҳолда яратилган. Нафс поклиги ахлоқни сайқаллаш ҳамда уни илм билан ривожлантириш ила мукаммал бўлади. Ахлоқнинг бузуқ бўлишига сабаб бўлган қалб хасталикари ҳам ўзининг зидди ила даволанади. Мисол учун, жахиллик дарди илм билан, бахиллик дарди сахийлик билан, кибр тавозеъ билан даволанади. Баданларни тузатиш учун дорининг аччиғга чидаш ва иштаха тортиб турган нарсани тарк қилишда сабр керак бўлганидек, қалб хасталигини даволашда ҳам машаққатларга сабр қилиш лозим бўлади. Унутмаслик лозимки, баданнинг хасталигидан ўлиб қутилиш мумкин аммо қалб хасталигидан ўлиб ҳам қутилиб бўлмайди.
Шунингдек қалб хасталанса унинг ўзига хос ишига-илм, ҳикмат, маърифат, Аллоҳ таолонинг мухаббати ибодати ва ундан хосил бўладиган лаззатланишга халол етади ёки бутунлай маҳрум бўлади. Юқорида зикр қилинган илм, ҳикмат, маърифат Аллоҳ таолонинг мухаббати, ибодати ва ундан хосил бўладиган лаззатларнинг инсонни ҳайвондан ажратиб турадиган омиллардир.Хулоса ўрнида шуни айтишимиз лозимки инсон дунёга келишидан мақсад еб, ичиб, уйнаб-кулиб, уй-жой қуришмас, балки Аллохга фақатгина Аллохга ибодат қилиш қолган ҳар бир ишимиз хатто оладиган нафасимиз ҳам У Зотнинг кузатувидалигини унутмаслик юриш, ётиш, ухлаш, сўз сўзлаш фарзанд тарбиялаш агар биз хохласак ибодат даражасига чиқади. Масалан мухтож бўлмасак сўзлашмаслик сўзлаганда Аллох яратган махлуқотларни мухокама қилмаслик, халолидан топиб халолига сарфлашлик умуман олганда Аллох назоратидалигимизни унутмаслик қайтишлик ўзини хузуридалигини хис қилиб яшаш шунда ҳақиқий Аллохга таслим бўлиб яшаб жамиятга фойдамиз тегади.
Қурони Карим тиловати унинг ҳарфларини жойига куйиб аниқ талаффуз ила ва тажвид қоидаларига мувофиқ тарзда шошилмасдан ўқиш тушинилади. Қурони Каримда унинг тиловати ҳақида 67 та оят елган. Қурони Каримни тиловати жуда ҳам фазилатли амал ҳисобланади. Аллох таоло Фотир сурасида шундай мархамат қилади:
Албатта Аллохнинг китобини тиловат қиладиганлар, намозни тўкис адо этиб, биз уларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан махфий ва ошкора нафақа қиладиганлар ҳаргиз касодга учрамайдиган тижоратдан умидвор бўлурлар. У Зот уларалга ажирларини тўлиқ қилиб беришни ва Ўз фазлидан зиёда ҳам қилиши учундир. Албатта У ўта мағфиратлидир ва ўта савоб берувчидир. Яни Аллоҳ таолога мағфиратли Зотдир. Қурон тиловат қилган намозни тўкис адо этган инфоқ-эхсон қилганларнинг гунохларини мағфират этади. Ҳа Қурон тиловати нихоятда зарурдир. Шунинг учун ҳам оятда мўъминларга хос сифатлар ичида биринчи ўринда Қурон тиловати келмоқда. Аввал айтиб ўтганимиздек ҳақиқий тиловат ўзидаги зикр қилинган ҳукумларга амал этишга чорлавчи тиловатдир.
Қурони Карим тиловат қилинса унга қулоқ солинглар ва жим туринглар шояд рахм қилинсангиз.
Ушбу оятда уламоларимиз Қурони Карим тиловат қилинганда жим туриб қулоқ солиш вожиблиги ҳақида ҳукм чиқарганлар. “Ҳанафий мазхаби уламолари эса намозда имом қироат қилганда иқтидо қилувчи жим қулоқ солиши лозим” деган ҳукумни хам чиқарганлар. Умуман Қурон Аллох таолонинг каломи уни уқиш тинглаш ўрганиш ва унга амал қилиш зарурий ишдир.
Усмон розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллоллоҳу алайҳи вассаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуронни ўрганганларингиз ва ўргатганларингиздир” деганлар.
Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллоллоҳу алайҳи вассаллам: “Қуронга бўлган киши муқарраб ўта яхши фаришталар билан бирга бўлади, ўқиганда қийналганга икки ажр бор” деганлар.
Зарафшон шаҳар “Наврўз” мфй отинойиси Раҳимова Гавҳар.