Рамазон ахлоқни сайқаллаш ойи.

27-04-2021, 13:13 admin Мақолалар 405

Рамазон ахлоқни сайқаллаш ойи.

Бизларни ушбу улуғ Рамазон кунларга етказган Аллоҳ таолога шукроналар бўлсин. Халқимиз учун меҳр-шафқат, саховат ва мурувват, қаноат ва шукроналик, жамиятимизда меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик рамзи бўлган бу муборак ой барчамизга қутлуғ бўлсин. Рамазон ойи кириб келиши билан барча мусулмон халқлар ҳаёти хайр-барака ойига айланиб қолади. Яхшиликлар кўпайиб, ёмонликлар чекинади.
Рамазон ойи фазилатлари ҳақида уломаларимиз кўп ва хўп ёзишган. Бу фазилатли ойда ахлоқимизни гузаллаштириш ҳақида алоҳида тўхталиб ўтмоқчимиз.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам) “Рамазон келганда, Раҳмат эшиклари очилади, жаҳаннам эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади” деганлар. Шу ҳадиси муборакка эътибор берадиган бўлсак кўплаб ҳикматларни кўришимиз мумкин. Уломаларимиз айтадики инсонни иккита душмани бор, бири шайтон, иккинчиси ўз нафси. Рамазон ойида шайтон кишанланиб инсон нафси ёлғиз қолади ва шу имкониятдан фойдаланиб инсон ўз нафсини очликка солиб, Аллоҳ таолодан мадад сўраб уни тарбиялаб олса олди, бўлмаса Рамазондан кийин уни тарбиялаш мушкил бўлади. Шунинг учун ҳам Рамазон маънавий покланиш ва ахлоқни сайқаллаш ойидир. Рўзадор киши ўзини нафақат еб-ичишдан, балки номаъқул гап-сўз ва ишлардан ҳам тиймоғи лозим. Афсуски, бу ҳақиқатни унутиб қўйиб, рўзадор бўлишига қарамай кун бўйи беҳуда, ёлғон ва ғийбат гап-сўзлар, номаъқул ишлар билан машғул бўладиган ёки одамлар билан талашиб-тортишадиганлар ҳам йўқ эмас. Ваҳолангки бундай ишлар рўзанинг савобини камайтиради. Пайғамбаримиз Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам) “Ким ёлғон гапиришни, унга амал қилишни тарк қилмаса, унинг рўза тутиб, ейиш ва ичишдан тийилишига Аллоҳ муҳтож эмас” – деганлар. Бошқа бир ҳадисда “Агар бирортангиз рўзадор бўлса, беҳаё сўзларни гапирмасин ва жоҳиллик ҳам қилмасин. Агар биров у билан сўкишмоқчи ёки урушмоқчи бўлса, “мен рўзадорман, мен рўзадорман”, десин” — дейилган.
Демак инсон бир ой астойдил ҳаракат қилиб тилини ҳам маънавий жиноятлардан яъни ёлғондан ва ёлғон гувоҳлик беришдан, ғийбат ва бўҳтондан, сўкиниш ва ҳақоратдан, беҳаё сўзлардан, лаънатлаш ва камситишдан ва ҳаказолардан ҳамда, кўзини бегоналарга шаҳват назари билан қарашдан тия олса улуғ ютуққа эришибди. Бундай инсоннинг мақоми Аллоҳ таолонинг олдида ҳам, инсонлар олдида ҳам баланд бўлади.
Рамазондан сўнг бизни хулқимиз яхши томонга ўзгарганини яқинларимиз, атрофимиздагилар сезсин. Мисол учун оилада аёл эрининг, ёки эр аёлинг аҳлоқи ижобий тамонга ўзгарганини. Бир жамоанинг рахбаридан ходимлари ёки ходимларидан рахбари, уларнинг аҳлоқи ижобий тамонга ўзгарганини хис қилишса ва айтсаки бу йил бу инсонга рамазон куп ижобий таъсир қилибди дейишса шу катта ютуқ бизга дунё ва охиратда манфаат беради Худо хохласа. Ҳар бир инсон яхши амалларни адо этар экан, унинг Аллоҳ ҳузурида қабул бўлишини умид қилади. Бунинг учун, аввало, ҳар бир амални ихлос билан бажариши лозим.
Рамазондан гузал ахлоқларга эга бўлиб маънавий иллатлардан покланиб чиқишни Яратган Эгам ҳаммамизга насиб этсин.

Эргашев Дилшод
Навоий вилоят бош имом хатиби ўринбосари.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш