ЭРДАН ОЛИНГАН НАРСА ҚАРЗ БЎЛИШИ МУМКИНМИ?

17-01-2020, 09:21 admin Ислом олами / Савол-жавоб 870

Савол: - Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга 11йил бўлди, хўжайиним менга зарур бўлган пулни қарз эвазига беради. Қайтариб беришимни таъкидлаб берадилар. Устимга кийим олиб беринг десам, олиб беролмайман олиб бермайман ҳам дейдилар. Уйда заказ бўлса пишириқ қилиб сотиб шундан камчилигимни қиламан. Баъзида масаллиққа пулим етмай қолса хўжайинимдан пул олиб кейин бераман ва қолган озроқ фойда ўзимга бўлади. Баъзида дори, дўхтирга қарз деб, берган пулларини беролмай қоламан, чунки пулим бўлмайди. Баъзида дадамдан олиб келиб бераман, баъзида беролмиман. Лекин қарз деб олган бўламан. Шу пуллар ҳозир бўйнимда қарз бўлиб қоладими?

Жавоб: – Ва алайкум ассалом! Сизнинг таъминотингиз эрнинг зиммасига вожиб. Бу борада қарздор ҳисобланмайсиз. Эҳтиёждан ортиқча бўлган орзу ҳавас учун деб олганларизни қарз деб бергани қарз бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш