Инсонлик бахти....

8-08-2023, 01:55 admin Мақолалар 213

Инсонлик бахти....

Бир донишманддан:
“Қайси одам афзал?” деб сўрадилар.
Шунда у:
“Суҳбатлашганда, уни ҳикматли деб биладиган, ғазабланганда ҳалим бўладиган, ютуққа эришганда саховатли бўладиган, бирор нарса сўраганингда кўп нарса берадиган, аҳд қилганда, вафо қиладиган, унга шикоят қилганингда раҳмли бўладиган” деб жавоб берди.
Барчамиз инсонмиз....қай биримиз хушхулқ,аммо фидойилигимиз камроқ, қай биримиз тезфеъл, аммо ўта даражада жонкуяр, қай биримиз сокин, қай биримиз лоқайд, қай биримиз жоҳил.......
Инсонни Аллоҳ таоло ўзи яратиб, ўзи тақдирини белгилаб ,уни икки йўлга йўллар экан, қай бирини танлашни инсонни ўзига қўйиб беради.
Немис халқининг буюк шоири Генрих Гейне Парижга борганида мухлисларидан бири уни саволга тутади:
– Бобонгиз Соломон жуда бой банкир бўлган, сиз эса машҳур шоир бўлиб етишдингиз. Буни қандай изоҳлаш мумкин?
– Онам болалигимда менга шеърлар ўқиб берарди, шунинг учун улғайиб, шоир бўлдим. Бобом Соломоннинг онаси эса унга қароқчилар ҳақидаги эртакларни айтиб берарди, шунинг учун бобом банкирликни танлади - деган экан. Демак , ҳамма гап оналарнинг тарбиясида эканда...
Нега айнан оналарнинг, оталарчи? Бола она қорнида пайдо бўлишидан бошлаб то улғайгунча асосан онанинг тарбиясида бўлади. Бу пайтда у ўзига жуда кўп хислатларни сингдириб олади. Оталар бола билан шуғулланадиган вақт онаникига нисбатан анча кам. Агар шуғулланишса, шундаям...
Умуман боласининг тарбиясига эътибор бермайдиган, қорнини тўйғазсам, устини бутласам, рўзғорнинг ками кўстини тўлдирсам бўлди, деб ўйлайдиган оталар озми?
Шу жойда тўқликда ўсган боладан кўра қийинчилик кўриб улғайган болаларнинг аксарияти машҳур кишилар бўлиб етишишини эслатиб ўтсам ..
Фикримнинг исботи сифатида қуйида сизга бир машҳур йигитнинг хотираларидан парча келтираман. Бу йигитни ҳозир бутун дунё танийди . Бу йигит машҳур футболчимиз Одил Аҳмедов....
" Онам берган пулнинг ярми қолган. Уни ҳам ишлатиб қўйсам уйга қуруқ киришимни ўйладим. Қолган пулга нон оламан. Киракашлардан илтимос қилсам қишлоққа олиб кетишади. Бир-биримизни таниймиз, қолдириб кетишмас. Шу хаёллар далдасида бозордан ҳамма пулимга тўртта нон олдим. Қишлоққа кетмоқчи бўлиб қаторлашган эски машиналардан бирига чиқдим. Ҳайдовчи мени кўриб сўради:
–Пулинг борми?
–Йўқ эди, ака...
–Туш!
Индамай тушдим. Машина тўлди, кетди. Сўппайганча қолавердим. Бошқа машина ҳайдовчисининг олдига бордим.
–Ака, пулим қолмаганди, қишлоққача олиб кетасизми?
–Пулинг қолмаган бўлса, бор, пиёда кетавер!
Ортиқ ялинмай яна бир киракашга йўлиқдим.
–Бепулга олиб кетаверасизми?
–Кетадиган бўлмаса опкетаман!
Машиналар бирин-кетин, секин бўлсада тўлар, бир киши топилмай турсаям киракашлар менга қарашмасди. Билдимки, пулим йўқлиги учун ҳеч ким олиб кетмайди. Қишлоққача эса узоқ. Лекин ҳафа эмасдим, қўлимдаги елим халтада тўртта нон бор эди. Нонларни кўриб онамнинг хурсанд бўлишларини, бошимни силаб, “ўзимнинг меҳрибон ўғлимдан!” деб эркалашларини кўз олдимга келтирардим. Киракашларга бошқа ялинмай, йўлнинг узоқлигидан, қоронғу тушаётганидан ҳайиқмай йўлга тушдим. Нонларни тезроқ уйга етказишни ўйлардим.
Ўн ёшли болада қандай тафаккур бўлиши мумкин? Ана шу боланинг тафаккури билан фикр қилардим: “Пул бўлмаса қийин экан. Катта тоғоралар унга тўлмас экан. Таниш шофёрлар ҳам олиб кетмас экан...”
Буни қаранг, шу ва шунга ўхшаш ҳодисалар бу йигитни ҳаётда курашиб яшашга ,интилишга ўргатган. Ўзимиз ҳам қийинчилик кўриб катта бўлганмиз. Ҳозир жуда кўп оилаларда тўкин- сочинлик, пул кўп, маишат авжида, уй- жой, машина, дабдабали тўй- томошалар, тилла тақинчоқлар, ҳашамдор кийим - кечаклар....ва ўша оилаларда улғаяётган эркатой ўғил- қизлар..
Хулоса ўзингиздан...
Бу билан барча оилаларда аҳвол шундай дейиш фикридан йироқман. Аммо аксариятида шундай. Оилавий келишмовчиликларнинг келиб чиқиши, ажримлар сабабиниям фарзандларимизни ҳаётга енгил қарашга ўрганганидан деб биламан ..
Фарзандларимизни ортиқча ҳашаматларга ўргатмай, оддийроқ ҳаёт тарзида катта қилсак, қийинчиликларга камроқ дуч келамиз.
Хулоса яна ўзингиздан, азизларим..

Навоий вилояти Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш