Буюк шоҳ ва шоир

14-02-2023, 23:42 admin Мақолалар 152

#Мақола
Буюк шоҳ ва шоир

Заҳриддин Муҳаммад Бобур — буюк ўзбек шоири, мутафаккир, тарихшунос ва давлат арбоби; бобурийлар сулоласи ва салтанати асосчиси. 
Бобур шеъриятида она ватан мавзуси алоҳида ўрин эгаллайди. Унинг шеърларида, айниқса тўртликлари ватанига бўлган соғинч ва чексиз муҳаббати таъсирчан ифодаланган.
Ғурбат туғи ёпқон руҳи зардимниму дей?
Ё ҳажр чиқаргон оҳи сардимниму дей?
Ҳолинг недурур? Билурмусен дардимни?
Ҳолингаи сўрайму, йўқса дардимниму дей?!
Бобур шеъриятида, шунингдек, инсоннинг ахлоқи ва диний мукаммаллиги масалалари кўтарилган. Шоир инсонни юқориларга кўтариб, унга улкан ҳурмат ила муносабатда бўлади, инсон қадр-қимматини баланд қўяди. Бу ғояларга зид бўлга барча нарсага қарши чиқади. Бобурнинг фикрича, худбинлик, ҳурматталаблик, қизғанчиғлик, манманлик – ноқобил сифатлардир. Шоир одамларга самимий маслаҳатлар беради. Ўзининг рубоийларида инсон қандай қилиб ўзини маънан тарбиялаши кераклиги ҳақида гапиради.
Мазкур мавзуга юзланар экан, инсоннинг ҳаётдаги энг асосий вазифасини шоир яхшилик, бағрикенглик ва ҳақиқатда кўради. Дўстлик – инсоннинг энг асосий жиҳати ва душман билан курашда улкан куч деб ҳисоблайди.
Бобур  Ҳинд заминига  Ислом таълимотларини олиб кирган ва дин равнақига  ўз ҳиссасини қўшган буюк шахсдир. Ўн икки ёшида отаси Умаршайх Мирзо вафотидан кейин подшоҳ бўлган Бобур Мирзонинг  ҳаёти жангу жадалларда ўтган. Тақдир тақозоси билан она  юртидан кетишга мажбур бўлган. Ҳиндистонга бориб ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлаб, марказлашган қудратли давлатни барпо этган.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаётида,сабр эгаси бўлганлиги бугунги ёшларимиз учун ибрат мактабидир!

Қизилтепа туман бош имом хатиби Завқиддин домла Орипов
@Bastomiy_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш