ТИНЧЛИК ВА РАХМАТ ДИНИ.
Илохий дастур Қуръони карим тонгга қадар тинчлик хукм сурган кечада нозил бўлди. У тинчликка чақиради, қизиқтиради ва тарғиб этади. Уруш, ўзаро низо ва фирқаланишни қоралайди. «Агар улар сулхга мойил бўлсалар, Сиз хам унга мойил бўлинг ва Аллоҳга таваккул қилинг! Албатта, У Эшитувчи ва Билувчидир» (Анфол сураси 68 оят).
Расулуллох (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Ким уйида хотиржам тонг орттирса, тани соғ ҳамда ҳузурида бир кунлик овқати бўлса, гуё унга дунё (бойлиги) берилибди" (Имом Термизий), дея бу дунёда тинчлик ва тансихатлик улуғ неъмат эканини таъкидлаганлар. У зот (алайҳиссалом) одамларни тинчликка йўллаб, далолат этардилар. Худайбияда мушриклар бир неча шартлар эвазига сулҳ таклиф қилганида тинчлик ва муроса учун рози бўлдилар. Расули Акрам (алайҳиссалом) бундай дердилар: "Бир-бирингизга хасад қилманг, нархни ошириш учун ёлғондан савдо қилманг, бир-бирингизни ёмон кўрманг, бир-бирингиздан юз ўгирманг. Бирингиз бошқанинг савдоси устига савдо қилмасин. Аллоҳ таолонинг биродар бандалари бўлинглар. Мусулмон мусулмоннинг оға-инисидир. Унга зулм қилмайди, уни ҳақоратламайди ва унга ҳурматсизлик билан муомалада бўлмайди. Тақво бу ердадир (уч маротаба кўкракларига ишора қилдилар). Хар бир мусулмонга бошқа бир мусулмоннинг қони, моли ва шаъни ҳаромдир" (Имом Муслим).
Ислом ахлининг шиори тинчлик. Ҳатто ўзаро саломлашувлари ҳам бир-бирларига тинчлик тилашни ифодалайди. Улар бу билан гўё дунё аҳлини ҳар жиҳатдан тинчлик билан ўраб оладилар. Ислом каби тинчликни амалий тадбир, шариатнинг шиори, рукнларидан бир рукн дея эътибор қилган бошқа дин, эътиқод дунёда йўқ. Биргина ҳажни мисол қилсак. Эхромга кирган хар бир мусулмонга ўша лаҳзаларда тирноқ олиш, соч кесиш, ўсимлик юлиш, дарахт кесиш, ҳайвон ўлдириш, ов қилиш, бирон-бир кишига тил ва кўл билан озор бериш тақиқланади. Мусулмоннинг эҳром боғлаши нафақат ўзига, балки ўзга инсон, хайвон ва ўсимликлар учун хам омонликни англатади.
Ислом Парвардигорга бўйсунган, пайғамбарига итоат этган, дастурига оғишмай амал килган ҳар бир мусулмонни жаннат тинчлик ва омонлик диёрига мушарраф этади. Жаннатнинг хушбуй хиди энг олис масофадан хам келиб туради. У ерда ташвиш, ҳасад, касаллик, хавотир, хавф, уруш каби нарсалар бўлмайди. Жаннат аҳли бир-бирига ўзаро тинчлик тилаб саломлашади: «Парвардигорларининг изни билан у жойда мангу қолурлар. Уларнинг жаннатдаги) кўришишлари (ўзаро) саломлашишдан иборатдир (Иброхим сураси 23 оят).
Кармана тумани "Буюк ипак йули" мфй Отинойиси Хусенова. Н.