Оила-муқаддас қўрғон.

3-08-2023, 02:18 admin Мақолалар 189

Оила-муқаддас қўрғон.
Оила азалдан муқаддас даргоҳ сифатида қадрланган.Оила аъзолари муайян турмуш тарзига ,тартиб -қоидаларга  риоя қилган.Тажриба орттириш, сарамжонлик ва тежамкорлик, қатъийлик ва тўғрисўзлик сингари одоб-ахлоқ меъёрларини камол топтириш азалдан оиланинг асосий вазифаси бўлиб келган. Агар оилада ҳамкорлик ,ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат, бир-бирига ишонч кучли бўлса, ростгўй ,самимий, меҳрибон, ўз яқинлари қариндош-уруғлари, қўшниларига доимо ёрдам беришга тайёр бўлган инсонлар вояга етади.
Ота фарзанди мактабга борганида уни қучоғига  олар экан, пешонасидан ўпади. Бу-толеъинг порлоқ бўлсин, дегани. Ҳарбий хизматга кузатаётганганда ота ўғлининг белидан даст кўтаради. Бу-Ватан хизматига боғлаган белинг мустаҳкам бўлсин, дегани.Ўқишни битириб, ўғли қўлидан  ишини олганида ота дуога қўл очади : "Йўлинг ёруғ бўлсин, болам!"
Ўшанда унинг кўзлари ёшланганини кўрамиз, қалбдаги ифтихорни тасаввур қила олмаймиз. Фарзандининг улуғ ишларини кўрганида эса "ота ўғил" деб суяди, қизига эса "Она қизим", деб мурожаат этади...Бунинг тагида шундай ҳикмат бор: "Бугун сени суйсам, эртага сенга суянаман!".
Бир оиланинг саодати ва иззати, албатта, шу халқнинг ички интизоми ва тотувлигига боғлиқ.Тинчлик ва тотувлик эса шу миллат оилаларининг интизомига таянади, мамлакат ва миллат ҳам шундай кучли ва тартибли бўлади.
Суяч тоғларимиз оталаримиз-оналаримиз ҳамиша соғ омон бўлсинлар!.Келажак авлодларимиз ҳар томонлама баркамол инсонлар бўлиб, юртимизни номини янада юқорига кўтарадиган асл фарзандлар бўлсинлар.
Навбаҳор тумани "Сарой" мфй отинойиси Э. Тоирова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш