Оила--мустаҳкам жамият пойдевори.

14-05-2022, 22:46 admin Мақолалар 566

Оила--мустаҳкам жамият пойдевори.
Оила--никоҳ ёки туғишганликка асосланган кичик гуруҳ. Унинг аъзолари рўзғорнинг бирлиги, маънавий масъулияти билан бир- бирига боғланган. Оила яхши фазилатларни ўз бағрида асраб-- авайлаб келажак авлодга етказади.
Инсоннинг ҳаёти ва турмушида, айниқса, ёш авлоднинг камол топишида, ахлоқий вояга етишида оиланинг ўрни ва вазифаси беқиёсдир. Бола туғилган кунидан бошлаб оила муҳитида нафас олади, яшайди. Оилага хос анъаналар, қадриятлар, урф--одатлар, меҳр--оқибат ҳислари бола онгини шакллантиради. Қадимий, ота--боболаримиздан қолган энг қимматли анъаналар- меҳр-оқибат, ҳалоллик, ростгўйлик, ор-номус, шарму ҳаё, меҳнатсеварлик каби барча инсоний фазилатлар энг аввало оилада шаклланади.
Инсон ҳаётида оиланинг ўрни нимада? Оилавий алоқалар ҳамма нарсанинг бошидир. Оилада туғилган фарзанд қадриятларни онгига сингдириб бориши билан бирга жамият билан танишиши, унга мувофиқ яшаш керак бўлган ахлоқ ва ахлоқий меъёрларни ўрганиш, ватанга муҳаббат туйғулари шаклланиб боради. Оила боланинг вояга етгунига қадар ижтимоийлиги, тарбиясига масъул, бошпана, емоқ-ичмоқ, кийин-кечакларини қондиришни таъминлайди. Оилавий иқлим қандай бўлса, бола шунга мослашиб улғаяди. Меҳр-оқибат, ҳурмат, қариндошлик ришталари, катталарга ҳурмат туйғулари қай даражада ташкил этилган бўлса, бола шунга мос тарбия олиб улғаяди. Оилада ўзи бўларлик, меҳрсизлик, эътиборсизлик, кун ўтиши учун яшаш бўлса, бола уни ҳам ўзлаштириб олади. Чунки, "Қуш уясида кўрганини қилади". Кучли ва дўстона оила--катта соғлом жамият учун ишончли пойдеворнинг кичик ғиштидир, чунки мустаҳкам оиланинг жамиятдаги ўрни жуда катта. Ота-она емак-ичмоғи учун доимий масъул санамасдан, унинг онги, ҳис-туйғулари шаклланишида ҳам эътиборли бўлишлари шарт. Фақат меҳрибонлик асосида бола ўстирса, истакларини доимий қондирса, бола талтайиб ўсади, ҳаёт қийинчиликларига, синовли шамолларига дош беролмайди. Улғайиб ўзи бир оиланинг бекаси ёки беги бўлишида кўп қусурларга эга бўлади. Шунинг учун бола эътиқодини, сабрини, иродасини, меҳрини шакллантириб улғайтириш керак. Ҳозир оила муҳити, қадриятлар юпқалашганини барчамиз кўриб-билиб турибмиз. Турмуш ёшига етган ёшларда масъулият тушунчаси саёз. Натижада оила деган қўрғон тез нурамоқда. Сабаб-албатта оиладаги тарбиянинг ноқислиги. Оиладаги эр-хотин муносабатлари оила мустаҳкамлигининг асоси саналади. Чунки,ўғил отанинг, қиз онанинг муомаласига қараб улғаяди ва ўзи ҳам шуни давом эттиради.
Инсон боласи қусурлардан ҳоли эмас. Лекин қусурлар деб ажрашиб кетиш ҳам жоиз эмас. Бир қусурнинг ортидан ўн фазилат бўлиши мумкин. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:" Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Мўмин мўминани ёмон кўрмасин. Агар унинг бир хулқини ёқтирмаса, бошқасига рози бўлур", дедилар". Муслим ривоят қилган. Жанжал онларида эр ёки хотин сабр билан унинг яхши томонларини ҳам эсга олса, ўртада мулойимлик бўлади. Оила дарз кетишининг олди олинади.
Мустаҳкам оила пойдевори оиладан бошланар экан, ўғил-қизларни ақлан етук, шарм-ҳаёли, ориятли, меҳрли, сабрли қилиб ўстириш зарур. Бундай тарбия топган ўғил-қизлар ҳаёт синовларидан мардона ўтадилар, муқаддас оиласини асраб қоладилар. Орли йигитлар, ҳаёли қизлар умр безаги, умримизни безаб яшайлик азизлар. Турли ҳою ҳаваслардан узоқ бўлайлик. Қадриятларимиз ўлмасин!!
Алпомиш, Барчинлар, Отабек, Кумушлар минг йиллар яшасин. Чунки, шундай фарзандлар авлодимиз!

Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш