Қарғишдан эҳтиёт бўлайлик!
Бир маҳаллада дудуқланиб гапирадиган қиз бўлиб, қўшни йигит эса бу қизни устидан кулиб, дудуқланиб гапиришини калака қилишдан тўхтамас эди. Қизини озорланишидан чарчаган она, қўшни йигитни уйдагиларига шикоят қилиб чиқибти. Она шундоғ ҳам қизини кўнгли яримлиги ва бу ишни қайтиб қилмаслигини илтимос қилибти. Шўх ва ҳеч кимнинг гапига қулоқ солмайдиган бола, қизни калака қилишдан тўхтамабти. Шунда қизнинг онаси “Илоҳим фарзандларинг дудуқланиб, қилган амалларингни ўзингга қайтарадиган бўлиб туғилсин” - деб қарғинибди. Йиллар ўтиб ҳалиги бола улғайибти, ўша ёмон амалларини ташлаб кетибти, вақти-соати етиб ўйланибти ҳам, йигит бир дона фарзанд кўрибти-ю, у ҳам бўлса дудуқланиб гапирадиган бўлибти. Қўшни болалар шунчалар болани масхара қилишар эканки, ҳатто кўчага чиқишга, болалар билан ўйнашга юраги бетламас экан. Бир куни бола “Отажон нега мени ҳамма дудуқсан деб масхара қилади,--нега?”-деб отасини маҳкам қучоқлаб йиғлабти. Ота эса кўзида ёш билан қўшни қизга берган озорлари ва онаизорнинг қарғишларини эслабти. Афсуски қарғиш отани эмас, норасида гўдакнинг тақдирида тамға бўлиб улгурган эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳи алайҳи васаллам ”Мазлумнинг дуосидан иҳтиёт бўлинг. Зеро унинг дуоси билан Аллоҳнинг ўртасида парда-тўсиқ йўқдир”-деб марҳамат қилганлар. Мўмин киши бировга тили билан ҳам, қўли билан ҳам озор бермаслиги керак. Зеро зулм Аллоҳ таоло қайтарган амаллардандир. Айтилган қарғиш камондан отилган ўқ мисолдир. Ўқ эса эгасини жароҳатламай қўймайди. Халқимизда “Бирники мингга, мингники оламга”- деган нақл бор. Нима бўлганда ҳам, катталарни касрига учраб, бегуноҳ ва норасида гўдакларимизни камон ўқига нишон бўлишидан иҳтиёт бўлайлик!
ЎМИ вилояти бош имом хатиби
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова