Жаннатга йўл ота-она орқали ўтади.

28-07-2023, 16:35 muslim Мақолалар 124





Навбаҳор тумани
Оқ олтин маҳалла
отинойиси
Ҳакиева Ойсара













Жаннатга йўл ота-она орқали ўтади.
Aллоҳ таоло Исро сурасида шундай марҳамат қилади: “Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй инсон!) Aгар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга “уф!” дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт” (Исро сураси, 23 оят).
Қуръони каримнинг кўплаб ояти карималарида ота-онага яхшилик қилиш, уларнинг розиликларини топишга амр қилинади. Ота-онага зинҳор озор бермаслик ва уларнинг сўзларию феълларини ҳеч малол олмасликка буюради. Ислом дини инсоннинг тўғри йўлдан адашиб кетмаслиги учун ҳар бир ишда ўз кўрсатмаларини бериб боради. Шу жумладан, ота-она ҳақларини фарзандлар зиммасига юклаб, уларга доимо ҳурматда бўлишга буюради.
Aллоҳ Мусо алайҳиссаломга шундай деди:
«Эй, Мусо! Бир киши ота-онасига қарши чиқиб, тили билан уларни ва ёки улардан бирини хафа қилса, ўша кишининг тилини кес (тий, тўхтат)! Ҳар қандай бир аъзоси билан уларга ёки улардан бирига озор берган фарзанднинг ўша аъзосини кес!»
Кимки ота-онасини рози қилиб, уларнинг хайрли дуоларини олса, ўша киши учун жаннатдан икки эшик очилади. Ота-онаси рози бўлмаган киши учун эса жаҳаннамдан икки эшик очилади.
Ота-онаси вафот этганларидан кейин ҳам яхшилик қилишни истаган фарзандлар ота-оналари номидан хайру садақа ва эҳсонлар қилсинлар. Қилган садақалари савобини ота-оналарига бағишласалар, манфаати уларга етади. Ота-онадан сўнг уларнинг қариндошларига, дўст ва дугоналарига яхшилик қилган фарзанд худди ота-онасига яхшилик қилган билан баробар бўлиб, умрига ҳам барака берилади.Ота-она озор берса, ранжитса, оғир сўз айтса ҳам дарҳол қўлларини ўпиб, юмшатиш, дуоларини олишга киришиш керак.Уларга совғалар бериш уларни севинтириш ва кўнгилларини топишнинг энг қулай йўлидир.
Ота-она кекса бўлса, уларга ёрдам бериш ва ёлғиз қолдирмаслик керак. Бошқаларнинг улар билан енгил-елпи муомалаларига йўл қўймаслик, хизматларини тўла адо этиш учун қўлдан не келса бажармоқ лозим. Фарзанд кичик пайтида ота-она унга қўл-қанот бўлдилар. Емадилар, едирдилар. Киймадилар, кийдирдилар. Кенглик-танглик, бор-йўқ, иссиқ-совуқ демадилар. Хизматдан қочмадилар.
Ота-онанинг дуойибади – ёйдан учган ўқ, орқага қайтмайди. Нишонга тегади. Вайрон қилади...
Ота-онаси рози бўлган фарзанддан Aллоҳ ҳам рози бўлади. Ота-она кечирмаган фарзандни Aллоҳ ғазабига олади. Уламолар яна қуйидагиларни айтадилар: “Aгар ота-онанинг ҳаққига баробар риоя қилиш мумкин бўлмай қолса, улуғлаш ва эҳтиром маъносида ота устун қўйилади. Чунки, насаб ундандир. Хизмат ва инъом юзасидан онанинг ҳаққи устун қўйилади. Мисол учун, ота-она ташқаридан кириб келганда ота учун ўриндан турилади. Фарзанд бирор нарса ҳадя қиладиган бўлса онасидан бошлайди. Фарзанд ота-онадан фақат биттасига нафақа беришга қодир бўлса, онасига беради. “Aллоҳ таолонинг розилиги – ота-онанинг розилигида, Унинг ғазаби эса – ота-онанинг ғазабидадир” (Имом Табароний ривояти).
Aллоҳ таолони рози қиламан деган киши – ота-онасини рози қилсин, Aллоҳни ғазабидан қўрққан киши – ота-онасини ранжитишдан қўрқсин. Ким ота-онаси бўла туриб, жаннатни қўлдан чиқарса, унинг ҳолига вой бўлади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бизни ота-онанинг хизматларини қилиб, жаннатни қўлга киритишга тарғиб қиладилар: Ота-онага яхшилик қилишнинг энг паст даражаси – уларга ширин сўз айтишдир. Ундан баландроқ даражаси – уларнинг хизматларини қилиш, моддий ва маънавий томондан ёрдам бериш, доим уларнинг ҳолларидан хабардор бўлиб туришдир. Фарзанд доим ота-онага хурсандчилик келтирадиган ишларга ҳаракат қилиши керак. Зеро ота-оналар фарзандларининг ютуқларидан бениҳоя хурсанд бўлишади.
Ота-онага итоатсизлик қилиш, уларга қаттиқ гапириш, жеркиш, хафа қилиш, ҳақорат қилиш, қўл кўтариш – энг катта ва энг оғир гуноҳдир! “Ота-онага оқ бўлиш” дегани аслида – мана шу. Уни ота-она тилда айтишлари шарт эмас. Балки қаттиқ ранжишлари етарли бўлади. Демак ота-онани рози қилиш бу дунёда ҳам, охиратда ҳам фақат ва фақат яхшиликка сабаб бўлишини унутмаслик лозим. Aллоҳ таоло барчаларимизга, ота-оналаримизни рози қилиб, Aллоҳ таолонинг розилигига эришмоғимизни насиб қилсин!
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Навоий вилоят тарғибот гуруҳи раҳбарлари ва барча расмий отинойилар учун навбатдаги 1-кунлик ўқув семинар  ташкил этилди.
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш