ИККИ ДУНЁ САОДАТИ КАЛИТИ
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
Яъни: Роббингиз, Унинг Ўзигагина иборат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга “уф!..! дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт. (Исро сураси, 23-оят)
Ота-она ҳақида сўз борар экан, бу зотларнинг хизматида камарбаста бўлиш ҳар бир солиҳ фарзанднинг муқаддас бурчидир. Улар ўз дилбандларини гўдаклик чоғидан меҳр қўриларини бериб парвариш қиладилар. Фарзанд камоли йўлида емай едиради. Уларнинг бу хизматларини ҳеч бир тилло кумуш бериб адо қилиб бўлмайди. Зеро, яхшиликларнинг энг муносиби ота-онага қилинган яхшиликдир. Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламадан кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Жумладан, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоху анҳудан ровият қилинади:
Яъни: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламадан: Амалларнинг қайси бири афзал? деб сўради. Вақтида ўқилган намоз дедилар. Кейин нима? дедим. Ота-онага яхшилик қилиш дедилар.
Ривоят, Бир ака-ука бор эди. Уларни оналари қариб буларни хизматларига муҳтож бўлиб қолган эди. Акаси укаси билан келишиб бир кеча акаси ибодат билан машғул бўлса укаси онасига хизмат қилиб чиқарди. Эртасига акаси онасига қарар эди. Кун шундай ўтар эди. Бир кун акаси ибодат қилиб эртасига яна ибодатда бўлмоқчи бўлиб, укасига бугун ҳам сен онамизни хизматида бўл деди. Укаси рози бўлди. Шу кеча акаси ибодат қилиб саждада ухлаб қолди. Уйқусида шундай туш кўрди, тушида шундай овоз эшитилган эди:
Овоз: укангдан рози бўлдик ва уканг соясида сендан ҳам.
Ака: ахир ибодат билан машғул бўлсам, укам эса онамга қаради. Нима учун уни соясида мен?
Овоз: Сенинг қилган амалларингга бизда муҳтожлик йўқдир, аммо укангни қилган ишига онангда муҳтожлик бор эди.
Хулоса ўрнида, Луқмони ҳакимнинг ўз ўғилларига берган қуйидаги панд-насиҳатларини келтириб ўтамиз. Каъб ал-Аҳбордан ривоят қилинади:
Яъни, Луқмон ўғлига: Эй, Ўғлим! Ким ота-онасини рози қилса, Раҳмонни рози қилган бўлади. Ким ота-онасининг ғазабига учраган бўлса, Раҳмоннинг ғазабини чиқарган бўлади. Эй Болам! Албатта, ота-она жаннат эшикларидан бир эшикдир. Агар рози бўлсалар, Жабборга бориш бор. агар аччиқлари чиқса, ёпилиб қолиши бор деди.
Учқудуқ туман диний ишлар бўйича бош мутахассис Б Каримов