Аёл хиёнати.

28-07-2023, 16:33 admin Мақолалар 457

Аёл хиёнати.
Кейинги вақтларда ҳеч кимга сир эмаски, ёшлар ўртасида ажримларнинг кўплиги. Афсуслар бўлсинки, бу ажримларнинг кўпчилиги аёл хиёнатидир.Хиёнатни кечириб бўлмайди, айниқса аёл хиёнаткор бўлса. Лекин хиёнат деб биз, маҳалла-кўй, ота-оналар бефарқ қараб тураверсак, бу ажримлар сони ошса ошадики камаймайди. Бунинг учун хиёнатни келтириб чиқараётган омиллар билан курашмоғимиз керак.
Аёллар қандай ҳолатларда хиёнат қиляптилар? Мана шундай ажримдаги аёлларимиз билан бўлиб ўтган суҳбатлар жараёнида шулар маълум бўладики:
1-сабаб. Эркак кишининг аёлига ширин сўз айтмаслигида.
Ахир "Аёллар қулоғи билан севади
- "деб бежизга айтилмайди-ку.Ўз ўрнида эркак қачон бахтли бўлади?Қачонки, аёлидан ширин сўзини аямаса.Кўпчилик эркаклар бор ширин сўзларини кўча-кўйда бегоналарга ишлатиб, уйига киргач аёлига ҳатто, фарзандларига ҳам дўқ-пўписа қилиб, ҳақоратлашдан тойишмайдилар.
2-сабаб.Эркакларни ишламаслиги, аёли-ю фарзандларини еб-ичишлари, кийинишлари, бемор бўлганда соғлигига эътибор бермасликларидадир.Ҳалол меҳнат қилиб пул топиб оиламга ўз ҳиссамни қўшаман деган ҳар қандай аёл ҳам зино йўлига киравермайди. Оилада барча оғир-енгилни ўз бўйнига олган аёл қийинчиликлар олдида диний илмсизлиги сабаб кўчада кўрган бегона эркаклар билан уйда боқиманда бўлиб турган ўз эрини солиштира бошлайдилар. Аллоҳ таоло Ўз китобида:
"...Улар билан(хотинларингиз)билан тотув турмуш кечирингиз.Агар уларни ёмон кўрсаларингиз(билиб қўйинки)балким сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ (сизлар учун)кўпгина яхшилик пайдо қилиши мумкин".(Нисо сураси, 19-оят.)
3-сабаб.Эркак кишини аёлига вақти-вақти билан совға-салом бермаслигида.
Қайнонаси билан бирга яшайдиган оилаларда бу вазият яна ҳам аянчли бўладики, совға-салом қилган ўғилни кўрган қайнонанинг фиғони фалак бўлиб тўпалон қилишгача боради.Ўғлингиз кимга совға беряпти? Набираларингизни онаси, ўйингизни саранжом-саришта қилиб , хизматларингизда шай бўлиб турган келинингизку ахир.Бу тергашларингиз сабаб ўғлингиз ўша совға-саломни кўчада бегона аёлларга берадиган бўладику ахир.
4-сабаб.Эркак кишининг аёлига ҳаддан ошиқ зўравонлик қилишида.
Бир киши ҳазрати Ҳасан Басрий раҳималлоҳи алайҳдан :
-"Қизимни кимга турмушга берай?"-деб сўради.
У зот:-"Аллоҳдан қўрқадиган одамга бер. Яхши кўрса ҳурмат қилади. Лекин, ёмон кўрса ҳам унга зулм қилмайди"-дедилар.
Фарзандларимизга аёлини ҳурмат қилишлик заифлик эмас, балки ҳақиқий эркаклигини билдиришини бот-бот қулоғига қўймоғимиз лозимдир.
Бу билан аёлларни оқламоқчи эмасман. Ахир жаннат башорати берилган Осиё онамиз қандай инсон билан яшаганлари бизга тарихдан маълум.Диний илми бор аёл ҳеч қачон хиёнат кўчасига кирмайди. Чунки Аллоҳ таоло Ўз каломида шундай марҳамат қилади:
-"Эй Пайғамбар с. а. в аёллари сизлардан ким аниқ фаҳш ишини қилар экан, унинг учун азоб икки баробар зиёда қилинур. Бу каби жазоларни бериш Аллоҳга осондир" (Аҳзоб сураси 30-оят.)
Аллоҳ таоло чиройли ва Ўзи рози бўладиган турмуш кечиришимизни барчамизга насиб айласин!

"Ҳаловат тепа"МФЙ отинойиси Н.Қувондиқова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш