Нима учун аёллар ўз жонига қасд қилмоқдалар?
Бисмиллаҳир рохманир рохим.
Сабр қилсанг ғўрадан ҳалво битар,сабрсизлар ўз оёғи билан етар. (Халқ мақоли)
Аёлларни ўз жонига қасд қилишларини сабаблари кўпайиб кетган. Бирлари эри билан уришиб,бирлари қайнонаси билан гап талашиб,бирлари қарзга ботиб,айрим қизлар онаси билан уришиб,яна бирлари йигити билан гап талашиб,бирига сабаб хиёнат,бирисига эса ғийбату-маломат,шундай тоифа аёллар ҳақида ҳам айтиш лозимки янги оиласини борича қабул қилмасдан ўз сўзини уларга ўтказиш,янги оилада ўз тартибини ўрнатиш, оилада ҳеч ким билан ҳисоблашмаслик, борига қаноат қилмасдан ношукурликлари сабаб ўз жонига қасд қилаётганлар ҳам бор.
Бугунги мавзумизда биз келин,рафиқа, оналик мақомида турган аёлларимизни ўз жонига қасд қилиш сабабларига назар соламиз. Келинни ниҳолга ўхшатадиган бўлсак турмуш ўртоғи хонадонини бир боғга қиёслаймиз, ниҳолнинг туб қўйиб илдиз отиб гуркираб яшнаб сархил мева бериши учун боғнинг боғбонлари ниҳол ўстириш илмини олганларми? Айнан шу боғнинг боғбони қайнона, қайноналик илмини олганми? Қайнонанинг ўзи турмуш ўртоғи билан қандай муносабатда? Оилада отанинг ўрни юқори қўйилганми? Ёки қайнона ўғлини келинидан қизғаниб, келинга куюниб уни фарзанд сифатида эмас, ўзига рақиба сифатида қабул қилиб ҳар куни келинни эрига ва ўғлига, яъни оиланинг эркакларига ёмонлаб юрибдими?
Янги вужудга келган оиланинг бардавомлигида эр ва хотин эмас энг биринчи ўринда қайнонаси, иккинчи навбатда турмуш ўртоғи, ундан кейинги ўринда келиннинг ўзи муаллифлик қилади. Қайнона оила қўрғонининг маънавий соқчиси,унинг қалбида Аллоҳдан қўрқуви имони, дини- диёнати бўлмас экан бундай оилада келиннинг ўз мавқеи ва ўрни бўлмайди. Икки аёл, қайнона ва келин ўртасида келишмовчилик келиб чиқади. Айрим қайноналар насли давомчиси бўлган келинини хизматкор ўрнида кўришади ва фақат хизматидан фойдаланишади. Қайнонанинг молпараст ва иззатталаблиги келиннинг ота- онаси томонидан қилинган сарпо- суруқ,меъбелларни, таом-тоғораларни камситиб доимий равишда тирноқ остидан кир қидириб тинимсиз жавраши,келинни камситиши озгина қилган айбу- нуқсонларини бўрттириб юзига солавериши, келиннинг ота- онаси ва қовм- қариндошларини ерга уриб келинга гапиришлари , қайнопа- қайнсингилларнинг бу борада онасини фикрини қўллаб- қувватлаб, келинга зулм ўтказиши, шундай ҳолатларда турмуш ўртоғининг ҳеч қачон аёлини ёнини олмаслиги, уни ёлғизлатиб қўйиши ёки ўзи ҳам уларга қўшилиб жуфти ҳалолига зулм ўтказиши аёлни ўз жонига қасд қилишига аниқ сабаб бўлади.
Ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг рўй беришига яна бир сабаб: турмуш ўртоғининг маънавий бузуқлиги аёлига қилган хиёнати, уни камситиши ва калтаклашидир. Айрим оилаларда эркак киши уйида гулдек аёли бўла туриб, бузуқлиги сабабли оиласи пароканда бўлган аёллар билан, дон олишиб юришидир. Камситиш ва хорликка чидай олмаган аёл ўз жонига ва ўзи билан бирга фарзанди жонига қасд қилганда ўша оиланинг каттаси қайнона қаерга қараб турган бўлади. Оила муқаддаслиги, аёл киши Аллоҳнинг омонати эканлигини тушунмайдиган фикр доираси тор, зиммасидаги маъсулиятни ҳис қилмайдиган эркакка тақдири боғланган аёл ўз жонига қасд қилади. Юқоридаги каби тазйиқларга учраган аёл ўз ҳақ- ҳуқуқларини билмаслиги,билса-да иродасизлиги ва сабрсизлиги туфайли тақдирида кечаётган кўнгилсизликларга ўз жонига қасд қилиш билан хотима ясайди. Албатта бу ниҳоятда нотўғри ва хатарли йўл. Бир сўз билан айтадиган бўлсак Аллоҳни танимаган аёл ўз жонига ва фарзандлари жонига қасд қилади. Бу қисқа имтиҳон ҳаётида тақдир” сувини” тинишини кутмай сабрсизлик билан Аллоҳга қилган исёнкор ҳаракат деб ҳисобланади.Бу ҳаёти дунёда рўшнолик кўрмагани етмаганидек,нариги дунё саодатидан ҳам маҳрум бўлиб ўзини абадий азобга маҳкум этади. Яна бир сабаб ёнида ўшандай пайтда ҳамдард, ғамгусор меҳрибон тўғри йўлни кўрсатувчи уни руҳиятига кириб борадиган бундай вазиятдан чиқарадиган инсон топилмаганидадир.Кўпчилигимизни бир- биримизга нисбатан ўта лоқайд бўлиб бораётганимиз:”Менга нима мен тинчман, ҳар ким ўз муаммосини ўзи ҳал қилсин”- деган фикрда эканлигимиз, мутасаддилар ва жамоатчиликни оилаларни чуқур билмаслиги ва ўрганмаслиги, феълида қусури бор қайноналар,оилали эркаклар билан мурасасизлик чораларини тополмаётганликлари аёллар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кузатилишига сабабдир.Ўз-ўзидан маълумки оилада ўрни бўлмаган аёл ўзича руҳшуносга бориб, уни руҳий муолажасидан мадад ололмайди.Оилавий келишмовчилик ва муаммолари бўлган оилалар билан шуғулланадиган маҳаллаларда руҳшунослар фаолият қилсалар ўз жонига қасд қилишнинг олди олинган бўларди деган фикрдаман. Ин шаа Аллоҳ !
Навоий вилояти Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Хушматова Сайёра.