Оналарга қилинган яхшилик мукофоти.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир ҳадиснинг охирида айтганлар: “Мени ҳақ билан пайғамбар қилиб юборган Зотга қасам, кимга Аллоҳ таоло мол ато қилса, бу молидан у ота-онасига эҳсон берса, жаннатда мен билан бирга бўлади”. Ота-она хизматини қилишда, уларнинг розилигини топишда сусткашлик қилиш ярамайди. Хизматларини адо этиш ва улар ҳақига раҳмат-мағфират тилаб, дуолар қилиш зарур!. Шунда ҳам ота-онанинг ҳақларини тўлиқ адо эта олмайсиз. Лекин Аллоҳ таоло Ўзи ваъда берганидек, оз амалларингизни барака билан кўпайтириб беради. Яқиндагина муфтий ҳазратларини бир маърузаларини эшитиб қолдим. Унда айтилишича онасини Умрага этиб ибодатидан кўнгли тўлмаган ўғил ҳақида баён этилади. Ҳазрат бу холатдан кўзларига ёш келганини айтмоқдалар. Бу холат ҳар қандай имони бут кишини ўйга солади. Термизий Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилади: «Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳнинг розилиги ота-онанинг розилигида, ғазаби ота-онанинг ғазабидадир”, дедилар». Ривоятларда келишича бир инсон Кабаи Мукаррамани орқасида халтачаси билан тавоф қилаётган экан. Бир инсон у кишидан “орқада юк билан тавоф қилинмайдику”- дедилар. Шунда ҳалиги инсон “у шунчаки юк эмас, халтамни ичида онажоним борлар “-деб жавоб берди. Ҳалиги инсон “ўзлари юра олмайдиларми”- деб сўради, тавоф қилаётган йигит “йўқ юра олмайдилар, кўзлари кўрмайди, қулоқлари эшитмайди, фақат нафас оладилар, чайнаб берган луқмамни ютадилар холос, мен онамни етти йилдан буён ҳар йили олиб келиб, худди шундай қилиб тавоф қилдираман”- деди. Шунда ҳалиги инсон “Ҳой ўғил, онангдан сўраб билдингми, онанг сендан розмикан, агар онанг сендан норизо бўлса, бир умр келтириб ҳаж қилдирсанг ҳам ҳажинг қабул бўлмайди”-дедилар. Ҳишом ибн Ҳассон айтади: «Мен Ҳасанга: “Кечаси Қуръондан таълим оламан. Онам кечқурунги овқатда мени кутиб қолади”, дедим. Ҳасан: “Кечқурунги овқатни онанг билан егин, чунки онанг ёнида бўлиб, уни қувонтиришинг нафл ҳаж қилишингдан яхшидир”, деди». Ибн Умар (розияллоҳу анҳу) онасини елкасида кўтариб, Каъбани тавоф қилаётган кишини кўрди. У киши: “Эй Ибн Умар, онамнинг ҳақини адо қилдимми?” деб сўради. Ибн Умар: “Сени туғишдаги тўлғоқларидан биттасининг ҳақини ҳам адо қилганинг йўқ. Лекин сен яхши иш қиляпсан. Аллоҳ камига ҳам кўп савоб беради”-дедилар. Тобеинлардан бири Муҳаммад ибн Мункадир рахматуллоху алайхи ҳар куни оналарининг оёқларига ётар, ва “Эй, онажон юзимни оёқларингиз билан босиб ўтинг. Ва менинг юзларимни дўзахдан қутқаринг”, дер экан. Шифохонада ишлаб юрган кезларимда турли-хил воқеаларни гувохи бўлар эдим. Шулардан бирини эслайдиган бўлсам, йитгирма уч ёшлар атрофидаги бир йигит, нафаси буғилиб, охирги нафасларини олаётган онасини шифохонага олиб келган эди. Вазият жиддий бўлиб, аммо беморни машинадан чиқариб олиш мушкул бўлгани учун, ўғлидан ёрдам беришини илтимос қилишди шифокорлар. Шунда ҳалиги йигит “Санла нима иш қиласанла, ишингни оти нима унда, отни калласидек ойлик оласанлар”-деб яқинлашишни ҳам хохламади. Онаизорни сўнгги нафасида фарзандлик бурчини унутиб, жонини арзанда қилган , ота-оналарига бу каби совуқ муносабатда бўлаётган фарзандларни ким деб аташ мумкин. Яна бирда ёшлари элликдан ошган чамаси эркак киши, хаста бўлган онасини орқасига опичлаб кириб келди, у инсон онаизори учун ҳатто тиббиёт аравачасидан фойдаланишни ҳам ўзига лозим топмасдан муолажалар тугагунига қадар елкасида опичлаб, атрофида гирдикапалак бўлиб турди. Ушбу икки хил холат ҳар бир инсон учун ибратдир. Ота-онанинг ҳақлари Аллоҳнинг ҳақларидан эканлиги ва уларнинг ризолиги Аллоҳнинг ризолигига боғлиқ бўлган экан, бандаси учун бундан ортиқ неъмат бўлиши мумкинми ахир. Аллоҳнинг ҳақларини унутиб бораверсак она-ота ва бола ўртасидаги илоҳий ҳикматга асосланган самимий ва меҳрли муносабатлар нима бўлади?. Падари бузруквори ўтирган уйнинг томига чиқишни ўзига эп кўрмаган, волидалари ёнида юқори овозда гапирмаган, уларнинг юзларига тик қарашдан ҳаё қилган ва бошқа кўплаб юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган халқ эканлигимиз ҳар доим ғарб ва бошқа эътиқод вакиллари диққатини ўзига жалб қилиб, уларни ҳайрон қолдириб келган. Ота-она хизматини қилишда, уларнинг розилигини топишда сусткашлик қилиш ярамайди. Хизматларини адо этиш ва улар ҳақига раҳмат-мағфират тилаб, дуолар қилиш зарур! Шунда ҳам ота-онанинг ҳақларини тўлиқ адо эта олмайсиз. Банда баъзан амаллари билан жаннатни ўзидан узоқлаштириб қўяди, бу дунё лаззатларига берилиб, Аллоҳ жаннат эшигини кўз қирининг тагида, онасини пойларига келтириб ташлаб қўйганини, ўйлаб ҳам кўрмайди.
ЎМИ вилояти бош имом хатиби
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова