Миллий ўзликни англаш миллий тараққиёт пойдевори.

18-07-2023, 23:48 admin Мақолалар 247

Миллий ўзликни англаш миллий тараққиёт пойдевори.
Миллий ўзликни англаш аждодлар мероси, миллий тараққиёт, тарихий хотира, миллий онг, миллий ғурур, ифтихор, миллий характер, ёш авлод онгида миллий ўзликни шакллантириш учун миллий мактабдир. Инсоният тараққиёти давомида босган излари, қилган ишлари келажак учун, унинг тинчлиги, равнақи учун бўлиб келган.
Ўзликни англаш--тарихий хотирани мукаммал ўрганиш, насл-насабни ким эканлигини, кимларнинг ворислари эканликни англаб етишдир. Бизнинг миллий ўзлигимиз Ватаннинг аввали, унинг Ватан бўлиб шаклланишида тўкилган қонлар, фидо бўлган жонлар, аёвсиз жанглар, боболар шаҳидлиги, момолар фидоийлиги тушунилади. Бир давлат барпо этиш учун қилинган саъй-ҳаракатлар, жондан кечишлар барчаси келажак авлод учун қилинганини ҳис этмоқ лозимдир.
Биринчи президент И. Каримов ўзининг "Тарихий хотирасиз келажак йўқ" асарида "тарихий хотираси бор инсон-иродали инсон, тарих сабоқлари инсонни ҳушёрликка ўргатади, ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади",-дея таъкидлагандилар. Инсон келажак сари интилар экан, ўтмишни доимо ёдда сақламоғи шарт. Ўзбекистон дунё тарихида ўчмас из қолдириб келмоқда. У ўз тарихида кўпгина қийинчиликлар, босқинчиликларга дучор бўлганлиги билан шундай бой тарихий мерос қолдирганки, уларни англаш миллий ғурурни шакллантиради.
Миллий ўзликни англаш ўз мамлакати тараққиётини белгилаш, унинг мустақиллиги учун курашнинг намунасини беради, жонкуяр ўтмиш бой жанговарлигидан, ватансеварлигидан, келажакка бой тарихий мерос қолдиргани билан миллий ифтихор туямиз. Буюклар меросхўри эканлигимиз билан миллий ғурур ҳис этамиз. Биз буюк тарих яратган Ж. Мангуберди, Т. Малик, Н. Кубро, А. Темурлар авлодимиз. Беҳбудий, Авлоний, Қодирийлар фидоийлиги, юрт, элсеварлиги таълимини олиб келамиз. Улар яратган миллат ғурурини ҳис этамиз, ишларини давом эттирамиз. Буюк саркарда А. Темур бобомиз:" Бирликсиз куч бўлмас" ўгити таъсири ҳеч қачон йўқолмайдиган ўгитдир. Зеро, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини янада демократлаштириш, ҳар бир фуқаронинг, бутун жамиятнинг олий мақсадидир. Мақсад, орзу қилишнинг ўзи камлик қилади. А. Темур айтганидек бирлашмоқ, катта кучга айланмоғимиз даркор. Инсондаги гўзал инсоний фазилатлар инсоннинг маънавий оламини ташкил этади, маънавият эса фикр, сўз, иш бирлигида намоён бўлади, ўзлигини англамаган одамда эса имон ва эътиқод заиф бўлади.
Ҳадисда айтилганидек: "Кимки, ўзлигини таниса, роббини танийди". Қанчалар буюк ҳикмат яширинган. Ҳар бир инсон ўзи интилмаса, мақсадлари қанча буюк бўлмасин, натижа бермайди. Жамият таянчи--оддий инсон. Дунё қозонида қайнаб пишган инсон, теран фикрли, юртсевар, элсевар бўлади. Бугунги ривожланиш, турли таҳдидларга бой, ақл реактиви, қадрият ўлчови кўриниб қолган бир даврда, имон имтиҳонида ҳеч бир инсон дунё матосини деб ўзлигидан, ўтмишидан кечишига ҳақи йўқ. Ўзлигини таниган инсонга ҳазрат А. Навоий шундай таъриф берган эди:" Одаме эрсанг демагил одаме, Ониким йўқ халқ ғамидин ғами". Президентдан тортиб, вазир, ҳокимлар, юрт сўровчилар, оддий фуқаролар барчаси Навоий бобомиз айтганидек эл ғамини деб яшасагина неча жонлар, қонлар эвазига келган бугунги бизга мерос давлатни, тинчликни бус-бутун келгуси авлодга етказамиз. Қалби кўр динсизлар, мазҳабсизлар, юртсизлар қутқусига учмаган ёшлар албатта, бизнинг келажагимиздир. Келажакни эса буюк Фармонлар, Қонунлар ижроси таъминлайди. Биз бунга ишонамиз. Элсевар юртимиз,миллий ғурурни ҳис этган ёш авлодларимиз бор бўлсин.
Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш