Мустақиллигимиз – бу фахримиз.

28-08-2022, 00:03 admin Мақолалар 356

Мустақиллигимиз – бу фахримиз.

Инсон бахтли бўлиши учун эркин бўлиши, эркин булиши учун мустақил бўлиши керак экан, демак, энг аввало, мустақилликни мазмун-моҳиятини англаб олиш керак.Мустақилликни моҳияти инсон ўз тақдирига ўзи эгалик қилиш ҳуқуқи эканлигини англаб олиш ва уни янада мустаҳкамлашга интилиш кераклигини тушуниш лозим. Шунинг учун марҳум Президентимиз И.А.Каримов ўзларини чиқишларидан бирида «Мустақиллик бу ҳуқуқ» деб таъкидлаган эдилар. Қачон ҳар бир инсон ана шу оддий хақиқатни тушуниб етса, яъни бу ғоя одамлар қалбидан жой олса, ана шунда у миллатни жипслаштирадиган ва тараққиёт сари етаклайдиган миллий ғояга айланади. Демак, миллий ғоя-мустақилликни англаш, баҳолаш ва уни мустахкамлашга ундовчи қарашларни англатади.
1991 йилнинг 31 августида Ўзбекистон давлат мустақиллиги эълон қилингач, ўзбек миллатининг қадди тикланди. Ватан қадри ортди, зўравонлик йўли билан йўқ қилинган миллий қадриятларимиз, динимиз, (“Наврўз” байрами, Рамазон ҳамда Қурбон ҳайтлари) яна халққа қайтарилди.
Инсондаги энг олий туйғу — Ватан туйғусидир. Ўзи туғилиб-ўсган она юртини жон қадар севадиган, ўзга юрт табиатидан ўз юрти табиатичалик завқ ололмайдиган, диёридаги катта-кичик ютуқлардан фаҳрланадиган, ҳатто митти чумоли ҳаракатидан завқланадиган бутун ақл-заковати, қалб қўри, куч ва имкониятини шу жамият ва табиат гўзаллиги, ривожига бахшида эта олган инсондагина бу туйғу намоён бўлади.
Ватан ҳам, Ватанга муҳаббат туйғуси ҳам илоҳий неъмат бўлиб, бутун қон томирларида шу туйғу жўш урган инсонда ватанфурушлик ватанга хиёнатдек жирканч вахшийликка мойиллик ҳеч қачон бўлмайди. Шоир
«Ўзга юртнинг боғлари-ю боғчаси, ўз юртингнинг янтоғича кўринмас» деб бежиз айтмагаи.
Янги давлат рамзлари - давлат байроғи, герби, мадҳияси, миллий валютасига эга бўлди. Мазмун ва моҳиятан тамомила янги давлатимизнинг Асосий Қонуни – Конституциямиз қабул қилинди. Ўзбек халқи ўз тилида баралла сўзлаш, асрлар давомида шаклланиб келган анъаналари, қадриятларини қайтадан билиш, эъзозлаш, эркин Мустақилликни мухим ахамиятларидан бири бу биз ўз тарихимизни объектив ўрганиш ҳуқуқига эга бўлганлигимиздир.
Мустақилликка қадар биз асосан советлар замонасидаги тарихимизни ўрганар эдик. Ундан олдинги тарихимиз деярли ўрганилмасди, ўрганилганда хам бир ёқлама фақат салбий томондан ўрганилар эди.
Мустақиллик шарофати билан биз ўз тарихимизни объектив ўрганиб бу ёруғ оламда ким эканлигимизни, кимларни давомчилари эканлигимизни англай бошладик. Ўз тарихимизни ўрганиш халқимизни билим ва маънавиятини юксалишида мухим аҳамиятга эга бўлмоқда. Чунки билим ва маънавият фақат тарихий билим негизидагина шаклланиши мумкин. Тарихни билмаган одам умуман саводли ва маълумотли була олмайди. Барча ижтимоий фанлар фақат тарих фани негизида ривожланиши мумкин. Энди мустакиллик шарофати билан тарихий билим негизида Хоразмий, Беруний ва Ибн Синоларни давомчиларини тарбиялаш имконияти пайдо булди. Шу вақтгача бизлардан кучли олиму-уламоларни етишиб чиқмаганлигини сабабларидан бири эркин фикрлаш имкониятига эга бўлмаганлигимиз бўлса, иккинчиси, ўз тарихимизни объектив билмаганлигимиз яъни тарихий билимни пастлиги ва сохталиги эди.

Мамлакатимиз халқлари тарихида мустақилликни қулдан кетганига муғуллар истибдоди ва Россия колонияси даври яққол мисол бўла олади. Хар иккала холатда ҳам мустақилликни қўлдан кетишига сабаб адолатсизлик натижасида келиб чиққан сиёсий беқарорлик ва парокандалик бўлган. Чунки адолатсизлик бўлган жойда ҳуқуқ ва ахлоқ нормаларига риоя қилиш таъминланмаган бўлади. Ҳуқуқ ва ахлоқ ишламаган жойда ижтимоий тартибсизлик келиб чиқади ва бу жамият охир оқибатда пароканда бўлиб ўз мустақиллигини йуқотади. Одамзод хар қандай қийинчиликка чидаши мумкин, лекин, адолатсизликка нисбатан бефарқ булаолмайди. Адолатсизлик бўлган жойда одамларда давлатга нисбатан ишончсизлик ва норозилик келиб чиқади ва бунда хеч бир ғоя жамиятни жипслаштириб тараққиёт сари етаклай олмайди ва охир оқибатда барбод бўлади, мустамлакага айланади.
Канимех тумани"Наврўз" мфй Отинойиси Н. Хаджанова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш