ДИНДА МУТААССИБОНА ҲАРАКАТ.

18-07-2023, 23:45 admin Мақолалар 104

ДИНДА МУТААССИБОНА ҲАРАКАТ.
Эй Роббим! Ўзингга чексиз ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин. Мен, бир иш юзасидан пойтахтга боргандим , ишимни тугатиб, албатта ҳар бир аёлларимиз қиладиган иш кийим кечак олиш ниятида бозорга бордим. Бозор гавжум ҳар бир харидорнинг кийим танлаши, ўзаро сотувчи билан савдолашишини беихтиёр эшитиб қоламиз. Кийим расталарида юриб , муслима қизларимизга тикилган кўйлаклардан савдолашаётган бир аёлнинг гаплари эшитилди қулоғимга "Опажон менга фақат шунақасидан топиб беринг илтимос мана сизга телефондан кўрсатаман илтимос кўринг" сотувчи эса "Синглим бизда бунақаси йўқ , буни кийиб нима қиласиз?? буларни Сурияда, Эронда кийишади-ку ? Туркиянинг бозоридан олиб келишим керак , ҳам жуда қиммат-ку? " деди. Майли мен шунақасидан кийишни ҳоҳлайман юзим ёпиқ, фақат кўзим кўрадиган ҳолатда очиқ бўлиши керак, худди ҳақиқий муслималардек! Сотувчи деди : Хўп менга рақамингизни беринг сиз учун албатта олиб келаман ! Пайғамбаримиз Соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Динда ҳаддан ошишдан эҳтиёт бўлинглар ,чунки сизлардан олдин ўтганларни динда ҳаддан ошишлик ҳалок қилгандир, " деб уқтирганлари ҳақидаги ҳадис ёдимга тушди. Дин ниқобидаги турли бузғунчи оқим ва фирқалар мамлакатлардаги тинчлик, осойиишталик, миллатлар ва динлар ўртасидаги аҳилликка раҳна солиш мақсадларидан қайтганлари йўқ. Бу эса хар биримиздан доимо хушёрлик ва огоҳликни, ёшлар тарбиясига масъулият билан ёндошишни, уларнинг диний билими ва саводхонлигини тинмай ошириб боришни, шу йўл билан жаҳолатга қарши маърифатни қарши қўйиб улар қалбини четдан бўлаётган барча хуружлардан қатъий ҳимоя этишни талаб этади. Ёшларимизни турли зид ёт оқимлардан ҳимоя қилиш динда мутаассибона эътиқодда бўлиш ва соф исломий эътиқоддан бехабарлик сабаб жамиятда беқарорлик ва фитналарни келтириб чиқаради. Бугунги кундаги кўплаб муаммоларнинг илдизи мутаассиблик ва ҳаддан ошиш эканлигини ҳаммамиз чуқур англашимиз лозим. Динда мутаассибона ҳаракат, динда чуқур кетиш, ҳаддан ошиш, Қуръон ва Суннатдан келган таълимотларга зид равишда ўзи фикрига эргашишдир. Юртимиздаги хотиржамлик ва тинчлик туфайли халқимиз барча ибодатларни ( аёлларимиз эса миллий, ибодат кийимимизда) эмин эркин юрмоқдалар.Бу неъматларга шукрона қилиш ва уларнинг қадрига етиш керак. Ҳар соҳада мўътадилликка амал қилиб. ,икки дунё саодатига эришмоқликни мияссар қилсин омин! Кармана тумани "Варқ" МФЙ отинойиси Нарзуллаева Зулайхо
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш