Савдодаги муомала одоби.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз, Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳисобсиз дуруду салавотларимиз, саломларимиз бўлсин!
Савдо икки томоннинг розилиги биландир. Ҳар бир нарсанинг одоби бўлганидек савдода ҳам сотувчи ва олувчига оид одоблар мавжуд. Сотувчи ёлғон гапирмаслиги, хиёнат қилмаслиги тарозидан урмаслиги ва харидорни ҳурмат қилиши, харидор камбағалроқ бўлса озроқ нархдан тушиб бериши мақтовга сазовор ишлардандир. Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам савдода сахий бўлиш ҳақида шундай деганлар: "إن الله يحب سمح البيع سمح الشراء سمح القضاء" (رواه الامام الترميذي عن ابي هريرة رضي الله عنه) Сотувчи ўзининг мулки бўлган маҳсулотни истаганча тасарруф қилади, нарх қўяди, арзон қилади, қиммат қилади. Бир кишига арзонроқ, бошқасига қимматроқ сотишининг шаръий томондан ман қилинган жойи йўқ. Чунки савдонинг тарифида уламоларимиз: “Ўзаро розилик билар молни молга алмаштиришдир” – деганлар (“Мухтасарул виқоя” китоби). Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: "انما البيع عن تراض" (رواه الامام ابن ماجة عن ابي سعيد الخدري رضي الله عنه) “Албатта, савдо икки томоннинг розилиги биландир” (Имом Ибн Можа ривоятлари). Савдода асосий омил сотувчи ва харидорнинг ўзаро розилигидир. Қолаверса маҳсулотларга нарх белгилашда оммага зарар етмайдиган бўлса, сотувчи ихтиёрли. Унинг ишига бошқалар аралаша олмайди. Аллоҳ олди-сотдида қўли очиқ, ҳукм юритишда адолатли бўлганларни яхши кўради.
Учқудуқ тумани “Мустақиллик” МФЙ отинойиси Файзиева З.