КЕЛИН ~ КУЁВЛИК БАХТИ !
Никоҳ билан икки вужуд, икки қалб худди бир тан, бир жонга айланади. Бу оила дейилади...
Ҳурматли келин ~ куёвлар ! Аллоҳ таоло бир ~ бирингизни илоҳий никоҳ риштаси билан боғлаб, оила қуриш арафасида турар экансиз, никоҳингиз абадий ва муборак бўлсин. Муҳаббат ва меҳр асосига қурилган оила мустаҳкам бўлиб, аъзолари ҳузур ҳаловатда яшайди. Оиланинг тинчлиги ва хотиржамлигига эса, эр ~ хотиннинг ўртасидаги ўзаро ҳурмат, ишонч , меҳр ~ муҳаббат орқали эришилади. Оилавий муносабатларда ҳурматлаш, сир сақлаш жуда муҳим. Келин ўзи тушган хонадондаги қайнонасини қайнона деб эмас эрининг севимли онаси деб қараши керак. Келин уйдагиларнинг олдида эрига суйкалмаслиги, эр ҳам шунга риоя қилиши керак.Келин очиқ ~ сочиқ кийинмаслиги лозим Телефон деган балодан кечгани маъқул. Қанча оилаларни бузилиб кетишига телефон сабабчи бўлаяпди. Оилада хотиржамлик бўлишини истаган эркак онасига меҳр ~ муҳаббатини хотинига севгиси билан фарқлай олиши керак. Онасидан хотини ҳақида эшитган хунук нохуш гапларга сукут сақлаши, рост бўлса босиқлиқлик билан ечим топиши лозим. Икки аёлни гапини бир ~ бирига етказмаслиги керак.
Эй аёллар рашк билан эрингга таъна қилаверма, чунки таъна нафрат пайдо қилади. Эр ~хотин орасида шундай чиройли қоидалар борки, уларга риоя қилинса, бу оила ҳавас қиладиган оилалар қаторида бўлади: Булар ~ ишга кетаётганда меҳр билан хайрлашиш, ишдан келганда табассум билан кутиб олиш. Бир бирларига ҳадялар бериш, эр ~ хотин ўзаро гаплашиб ўтиришлари учун вақт ажратиш
ҳеч қачон овозни баландлатмаслик, жаҳл чиққанда ақл кетишини ҳисобга олиш. Ҳар ёмонликни боши ёлғонлигини эсда тутиш.
Яхши кўришларини бот ~ бот меҳр билан билдириб туриш,
Оғир дамларда бирга бўлиш
Эрнинг борига ҳам йўғига ҳам қаноатли ва шукурда бўлиш.
Эр ~ хотин орасидаги сирларни гапириб юриш бу кечирилмас гуноҳ..
Аллоҳ таолодан ҳар бир келин ~ куёвга мазкур панд насиҳат ва кўрсатмаларга амал қилиб ҳаёт кечиришларини, икки дунё бахту ~ саодатига мушарраф бўлишларини тилаб қоламиз. Келажакда солиҳ~ солиҳа фарзандларни вояга етказишда ўзларининг гўзал ҳаётларини ибратли кечиришларини тилакдошимиз бир нечта ҳаётни пасту ~ баландларини кўрган тажрибали ҳожи оналар номидан насиҳат.
Навбаҳор туман " Бурқут " МФЙ отинойиси Аҳмедова М