Оила мустаҳкамлигида қайнона- келин муносабати.

16-08-2022, 15:07 admin Мақолалар 486

Оила мустаҳкамлигида қайнона- келин муносабати.
Ўзбек халқи оилавий муносабатларда, қариндош-уруғлар билан бир-бирига бўлган силаи-раҳмларда, тўй-ҳашамларда бошқа миллатларнинг ҳавасига эришган. Момолардан, боболардан ўтиб, узоқ вақт сақланиб келаётган исломий одоб-аҳлоқ сабаб миллатнинг шундай қадрият нуфузи яшаб келади. Момоларимиз эрга итоатда, қайнона ўгитларига амал қилишда, қайнсингил, қайнукалар хизматида ўзининг меҳри, жонкуярлиги билан меҳр тимсоли бўлиб келишган. Қайтар дунё деганларидек, улар ҳам вақти келиб пиру бадавлат қайноналикда ҳузур-ҳаловат топганлар.
Хўш, ҳозирги тинч, тўкинчиликда яшаб туриб оилавий зиддиятлар, ажримлар нега кўпаймоқда? Сабаби оддий-- ёшларда тинчликка, тўқликка шукур қилмаслик, сабр дея аталган Аллоҳ неъматининг етишмаслиги. Минг афсуслар бўлсинки, эр-хотин, фарзандлар, қайнона-келин, ака-укалар ўртасида турли-туман келишмовчиликлар, жанжаллар кўпайиб бормоқда. Етишмовчилик даврида бир этик 2--3 ака-укага етган, чунки, шукур бўлган. Тўқчиликда шукур танқис. Ҳозирда бу жанжаллар қайнона-келин ўртасида кўпроқ кўзга ташланмоқда. Баъзан ниҳояси аянчли-АЖРИМ!!!
Қадимдан эпли келин излашган, 7 пуштини суриштиришган. Келин сепига Қуръон, ҳадис, ривоят китоблар солишган. Ҳозир эса, моли-сепига кўз ташлаш ҳам бир иллат бўлиб турибди. Қайнона келиннинг эплисини, илмлисини танлаб, қолганини ўзи давом эттириши керак. Шунда набиралар ҳам илм кетидан қувади, бойликнимас.
Қайнона-келин муносабатларида баъзан яхши келин бўлган, қайнона-қайнотаси, эри розилигини олган аёлларга ҳам ўғилнинг танлови билан ношуд эпсиз келин тушиб қолади. Бу қайнона учун қайтар дунё эмас, сабрнинг яна бир синовдан ўтиши, келин учун келажакда ўзидек келин қайтишидир. Чунки, келин қайнона хизматида эмас. Қайнона сабр билан ўтиб кетаверади. Келин кўзини каттароқ очиши керак бўлади. Меҳнат инсонни қадрлайди, келин ширин сўзи, пазандалиги, саришталиги билан иззат топади. Бундай келин бор уйда қайнона-келин она-боладек бўлади. Баъзан тескари ҳаёт--қайнона тез, асабий, келин оғир-босиқ, ақлли. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сиз комил мусулмон бўлмагунингизча жаннатга кира олмайсизлар. Комил мусулмон бўлиш учун эса, бир-бирингизга меҳр қўймоғингиз шарт",- деганлар. Яна бир ҳадиси шарифларида" Жаннат оналар оёғи остидадир",- деб марҳамат қилганлар. Баъзи келинлар эрига онаси, акаси, опасини турли ёмон гаплар билан совитиб ота уйидан эр яқинларининг оёғи узулишига сабабчи бўлади. Бу ўзининг болаларида такрорланишини унутмасин. Келиннинг турмуши ширин бўлиши ўз қўлида. Эрининг уйига, ота-онасига, жигарларига хизмат кўрсатиш, саранжомлик, билан меҳрга сазовор бўлади. Айниқса, эрининг камоли учун оқ сут бериб тунларни бедор ўтказган онасининг хизматида розилигини олиши зарур. Келиннинг вазифаларидан яна бири эрдан, қайнонадан, оила аъзоларидан аразламаслиги, гап қайтармаслиги, эр уйидан онасига гап ташимаслиги шарт. Эрини ҳурмат қилган келин унинг оила аъзоларини ҳам ҳурмат қилади, меҳр кўрсатади. Келин ўз ўрнида, қайнона ўз ўрнида бўлса, оила тинч-қўрғон мустаҳкам бўлади. Фарзандлар соғлом, одобли улғаяди. Зеро, оила тинч-юрт тинч. Ҳар ишда тадбиркор бўлган, яхши тарбия топган келин севикли ёр, қайнонага севимли келин бўла олади. Оқибатлар бошида САБР ва ШУКУР туйғулари ётади.

Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш