ҚАЙНОНА ВА КЕЛИН МУНОСАБАТЛАРИ

24-06-2022, 00:59 admin Мақолалар 396

ҚАЙНОНА ВА КЕЛИН МУНОСАБАТЛАРИ
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳ таоло эрлар ва хотинлар ўзаро муроса ва тотувлик билан яшаши учун улар ўртасида иноқлик ва муҳаббат туйғуларини ҳам пайдо қилди. Бу ҳақда “Қуръони карим”да шундай марҳамат қилади: “Унинг аломатларидан (бири) сизлар таскин топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратгани ва ўртангизда иноқлик ва меҳрибонлик пайдо қилганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун ибрат-аломатлар бордир” (Рум сураси, 21-оят).
Келинлар эса қайноналарини ўз онасидек яхши кўриб, ҳурмат кўрсатиши, уларни ғанимат билиб, дуоларини олишга ҳаракат қилиши керак. Бу эрнинг ҳам розилигига сабаб бўлади. Қўлини кўксига қўйиб чой узатган келинига қараб, қайнонанинг қалбида меҳр мавжланди. Дастурхондаги ноз-неъматларнинг энг сараларини оила шажараси давомчисини юрагининг тагида кўтариб юрган келинининг олдига суриб қўя бошлади. Бу жуда оддий, лекин ҳар куни мамлакатимиздаги миллионлаб оилаларда содир бўладиган бахтли лаҳзалар. Бундай манзара оила муҳитига таъсир ўтказиб, оиланинг бошқа аъзолари ўртасида ҳам меҳр-оқибатни мустаҳкамлайди.
Келин оиланинг бошқа аъзолари каби ошхона ишларида, уй-жой ва ҳовли озодалигини тартибга солишда, ёши катталарнинг хизматини қилишда ёрдам бериши талаб этилади. Хонадон аъзоларининг касб-у кори, шароитдан келиб чиқиб, бошқа ишларга ҳам хисса қўшиши мумкин.
Қайнона ва келин ўртасидаги алоқалар гўзал ва чиройли бўлгани қандай яхши. Лекин, иккиси ўртасидаги муносабатларини қироз кўчасига кириб қолган вақтда ҳеч бўлмаганда инсонийлик нуқтаи назаридан маҳалла – кўй олдида, фарзандалар қаршисида ақл ва зийраклик билан ҳаракат қилиш лозим.
Айрим қайноналар келинларига зулм қилишлари ҳам ҳеч кимга сир эмас. Баъзи ўзига ҳаддан зиёда бино қўйган қайноналар ўзларини бамисоли бир қироличадек, келинларини эса чўридек ҳисоб қиладилар. Арзимас сабаблар билан келинларини турткилайверадилар. Келин сал ухлаб қолса, ёки қайнонанинг оёқ кийимини тўғрилаб қўймаган бўлса, ёки ҳадеганда бўйида бўлавермаса, бошидан тегирмон тоши юргизадилар. Оилаларнинг бузилишига, ёки қайнона-келин муносабатларининг ёмонлашишига кўпинча арзимаган “деди-деди” гаплар ҳам сабаб бўлади. Ҳеч қайси келин янги уйига келганда, уларга нисбатдан ғараз ниятлар олиб келмаса керак ёки уларни беҳурмат қилишни ўйламаса керак.Улар гўёки ёшни ҳолга ўхшайди, уни эгри ўзишига йўл қўймай, меҳр билан суғориб, кўп йиллик тажрибага эга аёл сифатида муаллимлик қилса, тушунмовчиликлар юзага келмасмиди.
Баъзан бу дунёнинг ҳеч нарсага арзимайдиган моддий бойликларидан кўраёнимиздаги яқинларимизни асрашни ўрганишимиз керак. Ҳамма инсон ҳам ҳато қилади, кечира олиш эса ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Меҳр эса ҳар қандай муаммоларнинг оддий ечими ҳисобланади.
Канимех тумани"Наврўз" мфй отинойиси Н.Ходжанов.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш