Ғийбат ҳаром амал ҳисобланади.
Аввало Аллоҳ таоланинг ушбу оятини тушиниб етайлик: "Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими? Ҳа ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир" (Ҳужурот сураси 12- оят). Ғийбатдан халос бўлиш учун қўйидагиларни тавсия этамиз. Аввало Парвардигорга суянинг, сўнг ғийбатни ташлаш учун сизда рағбат ва кучли ирода бўлиши зарур! Зеро бемаъни гапларни фақат иродасиз кишилар вайсаб юради. Ғийбатни ташлаш учун астойдил ҳаракат қилинг. Зеро Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: "Бизнинг йўлимизда жидду жаҳд қилганларни Ўз йўлларимизга ҳидоят этурмиз. Албатта, чиройли амал қилувчилар биландир (Анкабут сураси 69 оят). "Одам боласининг кўп хатоси тилидандир"(Имом Табароний ривояти). Зикр ва намоз каби ибодатлар ғийбатдан сақлашдан хабарингиз борми? Биласиз, имон ибодат туфайли зиёда бўлади ва гуноҳ заифлашади. Яъни солиҳ амаллар билан имон кучаяди ва шу аснода инсон гуноҳи кабиралар, ғийбат каби иллатларга қарши туришда ўзида куч топади. Ғийбат қилишдан олдин кўзларингизни юминг
Кейин ўлган биродарингизнинг гўштини хомлигича тишларингиз орасига олиб чайнаёт-
ганингизни тасаввур қилинг?! Нақадар ёқимсиз манзар а?! Оғзингизда ушбу жирканч таъмни ҳис этганингиздан кейин тилингиз ғийбатдан бутунлай тўхтайди. Машҳурликка эришган кишиларнинг сийратларини ўқинг, уларнинг миш -мишларга вақтлари бўлмаганини билиб оласиз. Ёки турли гап сўз ғийбатлар аримайдиган давраларда вақтини ўтказган бирор буюк шахсни биласизми?. Қуръони карим тиловати ва зикрни кўпайтиринг. Шуни ёдда тутинг: барча гап сўзингиз ёзиб сақланиб қўйилади: "У бирор сўзни талаффуз қилса, албатта, унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (сўзни ёзиб
олувчи фаришта) бордир" (Қоф сураси 18 оят). Демак ,бирор бир гапни айтишдан олдин яхшилаб уйланг, андиша қилинг.
Навоий шаҳар" Янги ҳаёт" МФЙ отинойиси
З. Насимова.