Қизларимиз тарбияси муҳимдир!

27-06-2023, 00:05 admin Мақолалар 210

#Мақола


Қизларимиз тарбияси муҳимдир!


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Динимизда фарзанд тарбияси айниқса қиз боланинг аҳлоқига эътибор муҳимдир.Бинобарин бу борада аёллар ва қизларимизга ўринли ва ибратли маслаҳатларимиз бор.
Муслималар;
1. Кўзларидан....
Жуфтингизни кўзларига доим гўзал, покиза, безанган ҳолда кўрининг.
Афсуски, айрим аёлларимиз уйларини саришта тутмайдилар, ўзларига ҳам беэътибор. Кўча-куйга ясаниб, атирлар сепиб, тақинчоқларни тақиб олишади, осилмаган битта чойнакнинг қопқоғи қолди деган ўй келади. Уйида зийнатилари қутичага солинган, пардозсиз худдики газниқоб кийиб олгандай на қош, на кўз бор, кўчага чиқсагина пайдо бўлади. Уй кийимлар оқарган, ипи осилган, ошхонани ҳиди ўтириб қолган.
2. Қулоқлари....
Она фарзандининг ҳар қадамида танбеҳ, огоҳлантириб тарбия беради. Бола йигит бўлди, уйланди. Турмуш ўртоғингиз шимини «очки» қилиб ечиб кетяптими ёки ҳўл сочиғини покривал устига ташлаб кетдими, тўхтанг, шошилманг! Эрларингизга насиҳат қилманг! Тик-токдан бош кўтармаяптими, дарров маъруза ўқиманг!
Аёллар сиз умр йўлдошисиз, насиҳат ва маърузаларингиз билан ўзингизни онасидек тутманг.
Майин, сокин, ёқимли сўзлар топиб гапиринг.
3. Бурунлари.....
Энг ҳавфли аъзоси, жуда эҳтиёт бўлинг!
Сиздан доим муаттар ҳид келиб турсин.
Тишларингизга эътиборли бўлинг,кариес, тошлар оғиз бўшлиғи ҳидланишига сабаб бўлади.
Лобар қизларим ҳамиша покизаликка эътиборли бўлинг!
Чунки,сиз бўлажак онасиз!

“Ванғози” МФЙ Олия Норова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш