ЭНГ БУЮК МЕРОС.

24-06-2023, 01:12 admin Мақолалар 244

ЭНГ БУЮК МЕРОС.
Фарзандларнинг саломатлигига, аввало, ҳар жиҳатдан соғлом ота она сабабчи бўлади.Уларнинг
тарбиясида жисмоний ва маънавий
саломатлик уйғунлигига эътибор берган ота оналар ўзларига ҳамда элу юртга суянчиқ инсонларни улғайтирадилар. Аллоҳ таола марҳамат қилади: "Эй имон
келтирганлар !Ўзларингизни ва
оила аъзоларингизни дўзахдан сақлангизки, унда дағал ва қаттиқ, қўл, Аллоҳ буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат буюрилган ишни қиладиган фаришталар хизмат қилурлар.(Таҳрим сураси 6 оят)
Бу ояти каримада Аллоҳ, таоло бандаларига фарзандлар ва аҳлига тарбия беришни буюрмоқда.Афсуски
айрим ота оналар тарбия бераман деб, қаттиқ, сўкиб, уришлари оқибатида бола ногирон бўлиб қолган холатлар ҳам кузатилган, хадиси шарифларда бола тарбиясида таёк, ишлатмаслик, уни урмаслик, жисмига озор бермаслик айтилган, Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган хадисда боласига раҳм қилмаган, уни у‌пиб эркалатмаган бир саҳобийга Расулуллох, (соллаллоҳу алайҳи васаллам,)"Ким раҳм қилмаса, раҳм қилинмайди"-дедилар. Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) яна айтадилар: Ота она ўз боласига
гўзал одобдан афзал нарса бера олмайди (Имом Термизий ривояти,) Демак чиройли тарбия ва одоб болага бериладиган энг олий мақом меросдан яхши ва афзал экан, унга эришиш осон эмас " Экканингни ўрасан дейди":- доно халқимиз. Қўполлик, жаҳл, тошбағирлик, қўқитиш билан тарбияни гўзал қилиб бўлмайди. Замонавий тиббиёт ҳам бу борада Ислом таълимотини
тасдиқлайди яъни шундай усхлубда тарбияланган болалар жисмонан ҳамда руҳан заиф бўлиб вояга етиши илмий жиҳатдан исботланган. Шунинг учун келажак авлодимизни оқибати чиройли усул диний таълимот, шукрона раҳм шафқат шарқона тарбияни қўллаб йўл тутган ота оналар фарзандларига, аввало, чиройли фазилатларда ибрат, шу орқали ҳурматга сазовор тарбиячи бўладилар,

Навоий шаҳар "Матонат" МФЙ отинойиси З. Насимова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш