ЭНГ БУЮК МЕРОС

20-06-2022, 23:30 admin Мақолалар 593

ЭНГ БУЮК МЕРОС
Фарзандларнинг саломатлигига, аввало, ҳар жиҳатдан соғлом ота она сабабчи бўлади.Уларнинг тарбибиясида жисмоний ва маънавий саломатлик уйғунлигига эътибор берган ота оналар ўзларига ҳамда элу юртга суянчиқ инсонларни улғайтирадилар.
Аллоҳ таола мархамат қилади:"Эй иймон келтирганлар!Ўзларингизни ва оила аъзоларингизни одамлар ва тошлар бўлмиш дўзаҳдан сақлангизки, унда
дағал ва қаттиққўл, Аллоҳ буюрган нарсага итоатсизлик
қилмайдиган, фақат буюрилган ишни қиладиган фаришталар хизмат қилурлар". Таҳрим сураси 6-оят. Бу ояти каримада Аллоҳ, таоло бандаларига фарзандлар ва аҳлига тарбия беришни буюрмоқда. Афсуски айрим ота оналар тарбия бераман деб, қаттиқ, уришлари оқибатида бола ногирон
бўлиб қолган ҳолатлар ҳам
кузатилган, Хадиси шарифларда бола тарбиясида урмаслик, жисмига озор бермаслик айтилган, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда боласига раҳм қилмаган ,уни ўпиб эркалатмаган бир саҳобийга Росулуллоҳ, (соллаллоҳу алайҳи васаллам,),"Ким раҳм қилмаса, раҳм қилинмайди" дедилар.
Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам,) яна айтадилар:"Ота она ўз боласига гўзал одобдан афзал нарса бера олмайди"(Имом Термизий ривояти) Демак чиройли
тарбия ва одоб болага бериладиган энг олиймақом меросдан яхши ва афзал экан, унга эришиш осон эмас. "Экканингни ўрасан"- дейди доно
халқимиз.Қўполлик, жаҳл,
тошбағирлик ,қўрқитиш билан
тарбияни гўзал қилиб бўлмайди. Замонавий тиббиёт ҳам бу
борада Ислом таълимотини
тасдиқлайди яъни шундай услубда тарбияланган болалар
жисмонан ҳамда руҳан заиф
бўлиб вояга етиши илмий жиҳатдан исботланган.Шунинг учун оқибати чиройли усул диний таълимот, шукрона раҳм шафқат шарқона тарбияни қўллаб йўл тутган ота-оналар фарзандларига ,аввало,
чиройли фазилатларда ибрат,
шу орқали ҳурматга сазовор
тарбиячи бу́ладилар,

Навоий шаҳар "Матонат" МФЙ отинойиси З. Насимова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш