Кўп хотинлик суннатми?
Аллоҳ таолога У Зотнинг жалолига муносиб ҳамду сано бўлсин.
Мухаммад мустафога гўзал ва мукаммал саловату саломлар бўлсин. Аслида дин илмдан илм эса диндан иборат бўлса ҳам, турли сабабларга кўра одамлар орасида, ҳусусан диндорлар орасида дин ва илм хусусида кўпинча англашилмовчиликлар бўлиб тургани хаммага маълум.
. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Нисо сурасида шундай мархамат қилади. Агар етимларга адолат қилолмасликдан қўрқмасангиз ўзингизга ёққан аёллардан иккитами, учтами, тўрттами никохлаб олинг. Агар адолат қилишликдан қўрқсангиз биттани (олинг) ёки қўлингизга мулк қилганлар билан (кифояланинг) мана шу жабр қилмаслигингизга яқинроқдир.
Аллох субҳанаҳу ва таоло бандаларига Ўз каломида мархамат қилиб ҳар бир қиладиган ишингиз сўзлайдиган сўзимиз амалларимиздан ўзига ҳисоб бериши билан огохлантирмоқда. Бизни яратган Зот бизни яратиб ташлаб қўймади, неъматлар билан мукофотлади ва мана шу неъматни ҳам увол бўлмаслиги учун ҳисобини сўраш билан огохлантирмоқда.
“Агар адолат қилолмасангиз биттани (олинг) ёки қўлингизда мулк қилганлар билан (кифояланинг) мана шу жабр қилмаслигингизга яқинроқдир” деб мархамат қилган. Халқимиз орасида :"Исломда кўп хотинликка рухсат берилган тўртта хотин олиш мумкин ёки бўлмаса эрини уйлантириб қўйган аёл жаннатнинг калитини олармиш суннат экан",-деган миш-мишларни эшитиб баъзида кулгингиз келса ,баъзида хафа бўласиз. Кўп хотинлик суннат эмас мубох, яъни рухсат этилган амалдир. Ҳозирги кунда вахобий ёки салафийлар буни суннат деб кенг тарқатмоқда. Аллоҳ инсонни азиз мукаррам қилиб яратганини Каломи шарифида бир неча жойда марҳамат қилади. Азиз ва мукаррам инсонга Аллох зулмни раво кўрмайди, балки инсонлар ўзларига ўзлари зулм қилгувчидир.
Ислом кўп хотинликка буюрмайди, ,балки чегаралайди. Исломгача бўлган жохилят даврида кўп хотинлик авж олган. Масалан:Абу Лахаб, Абу Жаҳлларни олайлик,юзлаб аёлларга уйланган. Аллох ўзининг каломида чегаралаб" Адолат қилолсангиз" деб огоҳлантириб кўйган.
Динимизнинг энг забардаст пешволарига қарайлик,Имом ал-Бухорий, Абу Ханифа ва бошқа мутафаккир зотлар ўйланганларми? Абу Хомид Ғаззолийчи?! Ҳужжатул ислом номи билан машхур улар умрларини Аллохнинг каломини ўрганиб ўргатишга бағишлаган. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайхи вассаллам ҳадисларини ўрганиб ўргатишга бағишладилар. Ҳатто уйланмадилар кўп хотинлик суннат бўлса хужжатул исломлар нега уни тарк этдилар. Аслида улар суннат пешволари эмасмидилар? Ҳозирги кунимизда кўплаб учрайдиган иғво фисқу-фасодларнинг сабабларидан бири хам мана шудир.
Баъзи ўринларда кўп хотинлик макрух бўлади сабаби ўзини аёлига икки унга маблағ молиявий жихатдан таъминлай олмаса баъзи ўринда ҳаром бўлади. Иккинчи хотинга мойил бўлиб ўзини хотини болаларига зулм қилиши аниқ бўлса. Сабаби кундош деб бекорга айтишмаган ,хаттоки, бир кеча у билан ётади бир кеча бу билан ётиши шарт.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом кўп хотинликка тарғиб қилмаганлар балки огохлантирганлар. Кимнинг иккита хотини бўлсаю иккаласига тенг адолат қилолмаса киёмат куни Аллохнинг хузурига ярми шол холатида боради деб мархамат қилганлар.
Зарафшон шаҳар Наврўз мфй отинойиси Раҳимова Гавҳар.