ПОКНИ НОПОККА АЙЛАНТИРМАНГ.

5-02-2022, 14:52 admin Мақолалар 486

ПОКНИ НОПОККА АЙЛАНТИРМАНГ.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бизни мўмин-мусулмонлардан қилган, қалбимизни иймон ва ислом билан мунаввар қилган, ҳамда Муҳаммад Мустафо (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг умматларидан қилган Аллоҳ субҳаноҳу ва таолога ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га дуруду саломлар бўлсин.
Аллоҳ таоло бизни яратиб, суратимиз ва сийратимизни ижод этди.Биз бандалари, У Мавломиздир. Унинг Роб экани амрларига бўйсунишимизни вожиб этади. Аллоҳ яратгувчимиз, Илоҳимиз ва Раббимиз. Унга бандалик қилиш билан машғул бўлишимиз, қайтарганларидан тақво қилишимиз вожиб.
"Албатта, Аллоҳ сизларни кузатиб турувчидир"." Аллоҳ барча нарсага гувоҳдир"(Мужодала сараси, 6-оят.)
Аллоҳ таоло қариндошлар билан силаи роҳимни боғлашни зикр қилганидан сўнг, етимни мол-мулкига кўз тикмаслик яъни, "Етимларни то балоғат ёшига етгунларига қадар назорат қилиб, вояга етганларини сезсангиз,(қўлингиздаги омонат) мол-мулкларини ўзларига топширингиз!"(Нисо сураси, 6-оят.)
" Пок нарсани нопок нарсага айлантирмангиз! "Агар етимларнинг молларидан ўз молларингизга қўшиб олсангиз, ҳалолини Аллоҳнинг фазли билан касб қилиб топган молингизни, ҳаромга-етимнинг молига алмаштирган бўласиз.Етимни молини еб катта гуноҳга ботишдан Аллоҳ таоло ўзи паноҳида асрасин.
Аллоҳ таолога ва Расулига бўйсунган ҳолда, барчамизни ўзини тўғри йўлидан адаштирмаслигини ва тўғри йўлида собит қадам қилишини, бир сонияга бўлсада, ҳеч биримизни ўз ҳолимизга ташлаб қўймаслигини Аллоҳдан сўраб қоламиз. Омин!.

Кармана тумани "Дўстлик" МФЙ отинойиси Нафасова. Г.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш