Ҳаж ва  Умранинг  фазилатлари.

15-06-2023, 23:59 admin Мақолалар 240

  Ҳаж ва  Умранинг  фазилатлари.

   Хар қандай инсон  Аллоҳ  таолони  уйи  бўлмиш  "Кабатуллоҳни" зиёрат  қилишни исломнинг  улуғ  арконларидан  бўлган   Ҳаж фарзини  адо  этиш  ёки Умра зиёратига  боришни  орзу  қилади, аммо  Аллоҳ таоло  ўзининг байтига  меҳмон бўлишдек   буюк  бахтни ўзи  хохлаган  бандаларигагина  насиб  этади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу  анҳу 
айтадилар: "Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўралди: "Амалларнинг  энг  афзали  қайси? Пайғамбаримиз  соллаллоҳу 
алайҳи васаллам шундай жавоб берадилар:  "Аллоҳ  ва Унинг  росулига  имон  келтириш ".-  Ундан  кейинчи?  " Аллоҳ  йўлида жиҳод  қилиш ". Ундан  кейинчи " Аллоҳ  ҳузурида  қабул  бўлган  ҳаж " деб 
жавоб  бердилар.
( Бухорий,  Муслим).
   Абу  Ҳурайра  розияллоҳу  анҳудан
ривоят этилган  яна  бир  ҳадисда
Пайғамбаримиз   соллаллоҳу алайҳи  васаллам дедилар:
   "Ҳожилар  ва  Умра  зиёратчилари
Аллоҳнинг  элчиларидир. Улар  агар
дуо  қилсалар , ижобат  бўлади агар
истиғфор  айтсалар, мағфират  этилади". Ҳажга  боришни  ният қилган  одам сафарга  жўнашдан  бир  неча кун  аввал  калимаи  шаҳодат, Аллоҳга такбир, Пайғамбаримиз  соллаллоҳу алайҳи  васалламга  салавотларни
кўп айтиб, ҳаж  амали ҳар  бир  мусулмонга  фарз  қилинганлигини
ифода  этувчи  ояти  каримани  такрорлаб,  Аллоҳнинг  хитоби  ўзига ҳам  тегишли   эканини,  унинг  зиммасига ҳам  ҳаж  амали
фарз  бўлганини  эътироф этади.
Ал- Арқам  розиялоҳу  анҳудан ривоят   қилинади:
     У  Росулулоҳ  соллаллоҳу алайҳи  васалламнинг ҳузурларига  келди.
Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи  васаллам  ундан:" Қаерга  отландинг?" деб  сўрадилар. Арқам  қўли билан  Байтул  мақдис тарафни  кўрсатиб: "У ёққа!,  деди.  Пайғамбаримиз  соллаллоҳу алайҳи  васаллам унга:  "Тижорат  биланми?" деб  сўрадилар.  У: "Йўқ, у ерда  намоз ўқиб  келмоқчиман" деди. Пайғамбаримиз  соллаллоҳу  алайҳи   васаллам  унга:
" Бу  ерда ўқиган бир  намозинг (Маккага ишора қилдилар) у  ерда  (Қуддусга ишора  қилдилар) ўқийдиган  минг  намоздан  яхшироқдир", дедилар.( Имом Аҳмад)
Алҳамдулиллаҳ, юртдошларимизнинг
ҳаж  ва  умра амалларига  бориши
йилдан  -йилга  осонлашиб, муқаддас даргоҳларда  ибодатларини  эмин-эркин ва  бекаму кўст  адо этишлари учун  шарт- шароитлар янада  яхшиланган  шундай  бир  замон  ва  заминда  яшаяпмиз.
Бу йилги  ҳаж   ва  умра сафарига
борувчи зиёратчиларга  ҳаж  амалини бенуқсон  адо этиб  муборак сафардан
эсон  -омон қайтиб  келишларини, ҳажлари Аллоҳнинг  ҳузурида қабул
бўлган  ҳажлардан бўлишини  яратгандан сўраб  қоламиз.
Зеро,  Пайғамбаримиз  соллаллоҳу
алайҳи  васаллам айтганларидек
"Аллоҳнинг  ҳузурида  қабул бўлган
ҳажнинг  мукофоти  фақат жаннатдир".(Бухорий,Муслим).

Учқудуқ  туман "А Навоий" мфй
отиойиси М. Сафарова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш