Ҳижрат
Оламнинг барча тарафидаги мусулмонларни “Ислом давлати” деб аталмиш нарсанинг нуфузи бор минтақаларига ҳижрат қилишга чақирдингиз. Бу ер Ироқ ва Шомда. Абу Муслим Канадий (“Ислром давлати”нинг аскарларидан бири): «Эшиклар ёпилиб қолмасидан аввал Сурияга келинглар», деди. Гапнинг қисқасини айтадиган бўлсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фатҳдан кейин ҳижрат йўк, лекин жиҳод бор, ният бор. Агар сизлардан қўзғалиш талаб қилинса, қўзғалинглар», деганлар.
«Ҳижрат» сўзи бир жойдан иккинчи жойга кўчиш маъносини англатади. Истилоҳда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидаги мусулмонларнинг Ҳабашистонга, сўнгра ўзлари бош бўлиб Мадинага кўчиб ўтишларига айтилади. Ҳижрат деганда яна гуноҳ-маъсиятларни тарк этиш ҳам тушунилади. Бу ҳақда имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тили ва қўлидан мусулмонлар саломат бўлган инсон ҳақиқий мусулмондир. Аллоҳ таоло қайтарган нарсаларни тарк (ҳижр) қилган инсон ҳақиқий муҳожирдир», деганлар. Байҳақий раҳматуллоҳи алайҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Ҳижратнинг энг афзали – Роббинг ёмон кўрган нарсани тарк этмоғингдир», дейилади. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган яна бир ҳадисда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен ота-онамни йиғлаган ҳолида ташлаб, ҳижрат қилиш учун сизнинг ҳузурингизга келдим», деди. У зот эса: «Ота-онангнинг олдига қайтиб, уларни қандай йиғлатган бўлсанг, шундай кулдиргин», деб жавоб бердилар.
Хушёр бўлиш лозимки, мусулмон бўлган юртларда намозини ўқиб, рўзасини тутиб, ўзига фарзи айн бўлган бошқа ҳукмларга амал қилиб юрган мусулмонларни «Ҳижрат қилмасанг, кофир бўласан!» дейиш қаттиқ адашишдир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фатҳдан кейин ҳижрат йўқ», дедилар. Бу ҳадис умумий ва ўзидан олдин келган ҳижратга далолат қилувчиларини насх қилувчидир, дейдилар. Шу билан бирга, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон бўлган арабларни ўзлари томон ҳижрат қилишга амр қилмаганлар ва ўз юртларида туришларини инкор ҳам қилмаганлар.
Конимех тумани бош имом хатиби: Р.Яндашев