Дуонинг  фазилати.

28-12-2022, 23:59 admin Мақолалар 300

 
    Дуонинг  фазилати.

Бисмиллаҳир рохманир  рохим. Алхамдулиллаҳи  роббил  аъламин, Вал-ъақибату  лил  муттақийн, Вассолату, вассаламу  аъла  Росулиҳи Мухаммадин ва ъала  алиҳи  ва  асҳабиҳи  ажмаъин.
Абу  Ҳурайра  розияллоҳу анҳу ривоятларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу   алайҳи  ва саллам дедилар: "Ким  Аллохдан  хожатини  сўрамаса, Аллоҳ  унга ғазаб  қилади.
(Термизий, Ҳоким)
   Баъзи  бир  аёлларимиз  турмуш  давомида  турли  келишмочилик,  тушунмовчиликлар  юзага  келганда, Аллоҳ  таолодан  дуо  қилиб  ёрдам  сўраш  ўрнига   дугоналардан  маслаҳат  сўрашади. У дугоналар  илмли  бўлсаку  майли, агар  илмсиз  бўлса  фалон  жойда  зўр  фолбин  бор, жуда  яхши  билади  деса, фолбинга бормоқда ошиқади.
  Оиша онамиз розияллоҳу анҳо  ривоят  қилади:  "Росулуллоҳ саллаллоҳу  алайҳи васалламдан фолбинлар ҳақида  сўрашди. Шунда  у  зот :"Улар  ҳеч   ким  эмас", дедилар. "Ё   Росулуллоҳ!  Уларнинг  айтган  гаплари  гохида  тўғри  чиқади-ку!" дейишди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи  васаллам: "Жинлар  рост  гапни  ўғирлаб  олиб,  фолбинларнинг қулоғига  қуяди.  Фолбин  эса  унга  юзта  ёлғонни  қўшиб  гапиради",  деб
жавоб  бердилар".(Имом  Бухорий ривояти).
Ҳазрат  Али ибн  Абу Толиб  дедилар: "Эҳтиёткорлик  тақдирни  қайтаролмайди. Шубҳасиз, дуо  уни  қайтаради".Аллоҳ таоло  мусулмонларни  Қуръони  каримда  ўн икки  суранинг  йигирма икки  оятида  дуога  тарғиб  этган.
  "Сиздан  (эй  Муҳаммад,)  бандаларим  Менинг  ҳаққимда  сўрасалар,(айтинг)  Мен  уларга  яқинман. Менга  илтижо  қилганда дуосини  ижобат  этурман".(" Бақара", 186)
  "Парвардигорингиз:" Менга  дуо  қилинглар, Мен сизларга (дуоларингизни) мустажоб  қилай", деди"( "Ғофир",60.)  каби  оятлар  шулар  жумласидандир.
  Пайғамбаримиз   соллаллоҳу  алайҳи васаллам  "Дуо  ибодатнинг  мағзидир "деганлар.
  Хазрат  Абу  Абдуллоҳ  Мухаммад  ибн  Исмоил ал  Бухорийнинг  кўзлари  ожиз  бўлиб  қолганда, оналари  Аллоҳга  илтижо  қилиб, жойнамоз  устида  йиғлай- йиғлай  ухлаб  қоладилар. Тонг  отарга  яқин  онаизорнинг  тушларига  Иброхим  алайҳиссалом  кириб, " Эй  онаизор, сен  қилган илтижоларингни, тоат ибодатларингни, дуоларингни  Аллоҳ
қабул  қабул  қилди ва  ўғлинг  Мухаммаднинг  кўз  нурини  қайтарди",-деди. Оналари  уйқудан  ўйғониб  қарасалар, 4 ёшлик  Мухаммаднинг кўзлари  очилган  бўлади. Демак,  биз мусибат  етганда, ёки бирор бир ташвишли  ҳолатга  дуч  келганда  карами  кенг Зот  рахмли  ва  меҳрибон  бўлган Зот Аллоҳга  тасбеҳ  айтиб  зикр  билан  машғул  бўлсак ва  дуо қилиб ёрдам  сўрасак, дуомиз  қабул , мушкулимиз  осон  бўлар  экан.
   Дуо  пайтида  Аллоҳга  ёлвориш  илтижо  пайдо  бўлади.Аллоҳ  таолони  биз ҳар доим  эслаб  яъни  зикр  қилиб юрсак  мақсадимизга  эришишимиз  осон  бўлади.
  Абу  Ҳурайра розияллоҳу  анҳудан ривоят  этган  ҳадисда   Пайғамбаримиз  соллаллоҳу  алайҳи васаллам  дедилар:
  "Кимки, қийинчилик  пайтида  дуоси  ижобат  бўлишини  хохласа, осонлик пайтида ҳам  дуо қилиб  турсин".(Термизий, Ҳоким)
    Бу  ҳақда  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай леганлар: "Ким  Қуръони  тиловати ва зикр билан  машғул бўлса  ,унга  дуо қилиб  ҳожат  сўровчиларга  бериладиган  нарсаларнинг  энг  афзали  берилади".
   Дуоларимиз  ижобат  бўлиб  мақсадимизга  етгандан  кейин  ҳам зикр  ва  ибодат дуода бардавом  бўлишимиз  лозим.Акс  ҳолда қуйидаги  ояти  каримада  айтилган  одамлар қаторига  қўшилиб  қоламиз  ва дуомиз  қабул  бўлмайди:
   "Қачонки  Биз  инсонга  инъом  этсак, у (Биздан) юз  ўгирар ва ўз томонига  кетар.  Қачонки,  унга ёмонлик  етиб  қолганда  эса, у  узундан- узоқ  дуо- илтижолидир".(Фуссилат, 51)

Учқудуқ туман" А Навоий" мфй отинойиси М Сафарова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш