Фитналардан сақланайлик.
Фитна-ар. луғатда "синаш"," имтиҳон қилиш", "оловда тоблаш" маъноларини билдиради. Қуръони карим ва ҳадиси шарифда эса бу сўз бир неча маъноларда келади. Масалан, "синов, имтиҳон"," ҳақ йўлдан тўсиш", "ботилни ҳақ қилиб кўрсатиш"," одамларни қатл қилиш ва асир олиш"каби бир қанча маъноларни англатади.
Қай юрт, давлат тинчлигини, фаровонлигини, тараққиётини асрамоқни, баланд чўққиларга етказмоқни ният қилса, албатта, турли фитналардан огоҳ бўлади ва бунга жидду жаҳд билан қарши туради. Ҳар қандай тинчликсевар, элсевар давлат фитначилар билан ҳеч қачон муросага бормайди. Бунга тарихдан мисоллар жуда кўп. Инсоният бор фитналар турли туман кўринишда давом этаверади. Фитналар эгаси--халқ, юрт душмани, гарчи шу юртда туғилган бўлса ҳам, ота-онаси, жигарлари шу юртда яшаётган бўлса ҳам, унинг фикри, онги манқуртликка мойил бўлади. Чунки, Бани Башар дунёда синовда. Динимизда инсоф-диёнат, тотувлик, ҳамжиҳатлик, юртсеварлик қанча улуғланса, падаркушлик, юртга, элга хоинлик, одамлар орасига нифоқ солиш, бир-бирига қарши гиж-гижлаш, уларни тўғри йўлдан адаштиришга ҳаракат қилиш қаттиқ қораланади. Аллоҳ таоло Каломида, "Бақара" сурасининг 217-оятида шундай марҳамат қилади: "Фитна эса қотилликдан ҳам каттароқ(гуноҳ) дир".
Демак, фитнанинг одам ўлдиришдан ҳам оғир гуноҳ эканлиги, унинг хатаридан, зараридан далолатдир. Фитнанинг энг кўп ишлатиладиган маъноси бузғунчилик, фисқу-фасод қўзғаш, жамиятда турли асоссиз миш-мишлар тарқатиш, халқни ўз давлатига қарши қўйиш каби ҳолатларда намоён бўлади.
Тарихдан турли ислом ниқоби остидаги ёвуз фитналар ўчоғи бўлган гуруҳларни халқ бошига солган кулфати, зарари онгли инсонлар юрагида оғриқли из қолдирган. Террорчи ташкилотларнинг хунрезликлари давлатга ҳам, инсониятга ҳам моддий ва маънавий зарари катта бўлган ва бу давом этмоқда. Мусулмонлар ўртасида ўзаро низо чиқариш, бир-бирига гиж-гижлаш, одамларни қатл ва қувғин қилиш катта фитнадир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
" Албатта келажакда кўп фитналар бўлади. У вақтда (жим) ўтирувчи тик турувчидан яхши, тик турувчи (фитнага қараб) юрувчидан яхши, юрувчи югурувчидан яхшидир. Ким фитнани кузатиб турса, фитна уни ўзига жалб қилади. Демак, ким бошпана ёки паноҳ бўладиган жой топса, ўшани лозим тутсин! "-дедилар.
(Имом Бухорий ривояти)
Фитнанинг турли кўриниши ҳозирги кунда ҳам авж кўринишига ва турли-туманликка эга. Юртимиз тинчлигини, осудалигини кўролмайдиганлар пана-пастқамдан мусулмонлар юрагига тош отиб қўймоқда. Баъзан Давлат раҳбарларига нисбатан, баъзан дин мутасаддиларига нисбатан халқ норозилигини уйғотишни мақсад қилишади. Бунда албатта, чуқурроқ илм билан ўйлаб кўрмайдиганлар, моддий етишмовчилиги борлар овчи қармоғига ўлжа бўлиб қолади. Моддий етишмовчилик инсоният бор экан бўлган, бўлаверади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам фақирона ҳаёт кечирганлар, кўп умрини очликда ўтказганлар, нолимаганлар, подшолардек тахтда, шоҳона кийимда ўтмаганлар. Ҳатто, севикли қизи Фотима онамиз отаси Расулуллоҳ с. а. в. кўргани келганларида бошларида рўмоли йўқлиги сабаб, бош яланг Пайғамбарга кўриниш беришдан ҳаё қилиб, эшикни очмаганлари ривоят қилинади. Сизу биз бундай буюклар олдида қай аҳволдамиз? Нега нолишимиз керак? Ҳозир ҳам меҳнат қилган иқтисоди етарли, шукронада. Яшаш мазмуни икки қаватли уй, ҳовли, қатор-қатор машиналар, шоҳона дастурхон билан ўлчанмайди. Қалб бойлиги, маънавият поклиги, эътиқод софлиги ҳаёт мазмуни саналади. Бой бўлиб яшамаяпман деб фитналарга мойиллашиш керак эмас. Расулуллоҳ с.а.в. ҳам" Фақирлигим фахримдир"-деганлар. Ҳар бир ишнинг оқибати--Сўралиш бор. Бу дунё матосига берилмасдан охират озуғини қилиш ҳар бир мусулмоннинг мақсадига айланиши керак. Қалб поклиги, иймон саломатлиги, асл муминлар--саҳобалар, саҳобиялар маърифати ҳар бир инсон қалбида, интилишида бўлсин. Фитналардан айниқса, ёшларни асрайлик. Улар қалбини чин маърифат, теран маънавият билан бойитайлик, ватансевар қилиб ўстирайлик. Шунда фитналар ҳам чекинади.
Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.