,,Фитналардан огоҳ бўлайлик ".

26-04-2022, 20:21 admin Мақолалар 496

,,Фитналардан огоҳ бўлайлик ".
Фитна улкан гуноҳдир. Динимизнинг икки муқаддас манбаи-Қуръон ва суннатда одамлар орасини ислоҳ қилиш энг катта савоб амаллардан экани ва аксинча, кишилар орасини бузуш, бир бирига гижгижлаш эса улкан гуноҳлиги таъкидланган. Кишилар орасини бузиш фитна ҳисобланади. Фитна маънавий жиноятдир. Унинг дастидан оила, маҳалла куй, хаттоки бутун бошли жамият пароканда бўлиб кетиши мумкин. Кимларгадир яқин бўлиш ва баъзи мақсадларга етишишдек ғаразни кўзлаб бир мўмин биродарига тухмат қилиш, гап ташиш, чақимчилик қабр азобига сабаб бўлади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)" Чақимчи жаннатга кирмайди!"деганлар. (Имом Муслим ривояти).
Ҳар қандай гунох ишга қўлимиз, тилимиз, дилимиз билан қарши туришга буюрилганмиз. Бир биримизни яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтариш ҳар биримизни мўминлик бурчимиздир. Фитна қилиш каби қабиҳ ишларнинг жавоби оғир, азоби қаттиқдир. Арзимас ўткинчи дунё матоҳини кўзлаб, қабих ишлар билан шуғилланиб юрганлар наинки абадий охират саодатини бой беришаётганини, балки шу дунёдаёқ хору-зор бўлишаётганларини эсдан чиқармасинлар. Зеро, Парвардигорнинг адолат тарозиси бор:"Бас, кимки (дунёда) зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса,(қиёмат куни) уни кўрар. Кимки зарра миқдорида ёмонлик қилган бўлса, уни ҳам кўрар"(Залзала сураси 7-8 ояти).

"Миёнкол" МФЙ отинойиси Шукурова Салима.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш