Бўлажак келинларимизга насихат.

30-05-2023, 01:22 admin Мақолалар 218

Бўлажак келинларимизга насихат.
Балоғат ёшига қадам қўйган ҳар бир қиз бола ширин орзулари дарёсида оила деган кемани бошқаришни ният қилиши табиий ҳол ҳисобланади. Ана шу кичик, аммо улкан юкни тортувчи кемани бошқара олишига қанчалик тайёрлигига ўзини ишончи етадими ёки йўқми энг асосий масала ана шунда десак хато бўлмайди. Оилага тайёрлигига ўз ишончни баҳолашдан қийин иш бўлмаса керак деган саволга баъзи қизларимиз Овқат тайёрлашни, пишириқларни пиширишни, кир ювиш, дазмол қилиш, уйларни тозалаш, меҳмон кутиш ва қолаверса, уйдагиларнинг қош-қовоғига қарашни билсам бўлди, уёғи бир гап бўлар, деб ўйласалар адашадилар. Қиз бола аввалом бор оилага руҳан тайёр бўлса юқоридаги бека сифатидаги вазифаларни муваффақиятли амалга ошириши қийин кечмайди.
Миллий урф-одатларимизга кўра кўпгина ҳолларда қизларни оила қуришига уни қуршаб турган ижтимоий муҳитнинг таъсири катта бўлади. Куёв томонидан совичилар келишади, қариндошлар ўртага тушишади қарабсизки тўй бўлиб кетавермайди-ку. Миллий қадриятларимизга кўра қиз болани розилиги ҳам сўралади. Йигит билан қиз бола тўйдан олдин албатта, учраштирилади. Қиз бола куёвликка даъвогар йигит билан учрашганда диққат-эътиборини жамлаган ҳолда зимдан кузатиши лозим бўлади.
Кузатиши жараёнида ўз олдига қуйидаги саволларни қўйиши керак: Мен шу йигит билан қолган ҳаётимни бирга ўтказа оламанми? Унинг инжиқликларига чидайманми? Бемор бўлиб қолганида дардига шерик бўламанми? Шу йигитнинг кийимларини юваманми, деган саволарга ҳа деб жавоб бера олса йигитга турмушга чиқишга розилик бериши мумкин.
Оила психологияси билан шуғуланувчи мутахассисларнинг таъкдлашларича, оила қуришга ўзида ишончни шакилантираётган қизлар юқоридаги режани ўз шароитларини ҳисобга олган ҳолда ёзма равишда амалга оширсалар ижобий натижага эришишлари онсон кечади.
Турмушга чиқаётган қиз бола аввалом бор иродасини тарбиялай олиши керак бўлади. Шуни унутмаслик керакки, ирода тарбия ва машқга муҳтож бўлади. Халқимиз тили билан айтадиган бўлсак, оилавий ҳаётда сув келса симириб, тош келса кемирилади. Оила сирини ташқарига чиқармаслик оила мустаҳкамлигининг сақлашга ҳаракат қилишда иродани ахамияти беқиёсдир десак хато бўлмайди.
Оила қуришга ўзида ишончни шакллантиришига энг асосий туртки ролини ўйновчи омиллардан яна бири бу ўз-ўзига йўриқнома бериш яъни Мен албатта, яхши бека бўла оламан, Мен оилани эплаб кета оламан, Мен турмуш ўртоғимни бахтли қила олман, Мен бахтли бўламан деб келажакка фақат яхши ниятлар билан қараши ва келажакка ўзини ишонтира олиши учун юқоридаги ибораларни тез-тез такрорлаб туриши лозим.
Соғлом ва фаровон турмушни шакллантиришда оила бекасини ролини чуқур англаб етган қиз болагина руҳан оила қуришга тайёр бўлади. Шунинг учун турмуш қуришдан олдин бир нарсани ўйлаб кўринг. Эр бош бўлса аёл бўйин, шу бўйин бошни қаёққа бурса бош ўша ёққа қарайди. Агар бошни тўғри тутиб, керакли томонга йўналтира олган бўйини дуру гавҳарлар билан безашади. Демак бир оилани севимли бекаси, эпли келини бўлиш ўз қўлингизда экан, фаровон турмуш қура олишингизга аввалом бор ўзингизни ишонтиринг ва ишонинг. Шундагина сиз бахтингиз сари илк катта қадам ташлаган бўласиз.
Расулуллоҳ (с.а.в.) хадисларида -Никоҳланинглар, кўпаясизлар, мен қиёмат кунида умматларимни кўплиги билан фахрланаман- деганлар
Кармана тумани "Зиёкор" МФЙ отинойиси: Ш.АМИНОВА
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш