Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уловларининг орқасига мингашиб олган эдим. У зот дедилар: “Эй бола, албатта мен сенга бир нечта сўзларни ўргатаман: Аллоҳни сақлагин, сени ҳам сақлайди. Аллоҳ таолони сақласанг, Уни ўзинг билан бирга топасан. Агар сўрасанг Аллоҳдан сўра. Агар ёрдам сўрасанг Аллоҳдан ёрдам сўра. Билгинки, уммат сенга бирор нарса билан наф беришга тўпланса, Аллоҳ таоло сен учун ёзиб қўйган нарса билангина наф етказишади. Агар сенга бирор нарса билан зарар етказишга тўпланишса, Аллоҳ таоло сен учун ёзиб қўйган нарса билангина зарар етказишади. Қаламлар кўтарилди. Саҳифалар қуриди” (Термизий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг турмуш ўртоқлари бўлмиш Маймуна розияллоҳу анҳо онамиз Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг холалари эди. Шунинг учун Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Маймуна онамизнинг уйларига тез-тез келиб турардилар. Зийраклик билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хизматини қилганлари учун яхши дуоларини олган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у зотни “Аллоҳ таоло сени динда фақиҳ (тушунувчи) қилсин, таъвил(тафсир илми)ни ўргатсин”, деб дуо қилганлар. Дуоларининг баракотидан Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу буюк муфассир саҳобалардан бўлиб етишдилар. Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳуни уловларига мингаштириб кетаётиб юқорида айтилган мўъмин-мусулмон инсон билиб, амал қилиши лозим бўлган эътиқодга оид бир неча зарурий насиҳатларни қилдилар. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу у вақтда балоғат ёшига ҳам етмаган эдилар.
“Эй бола” дейилишидан боланинг исмини билган ҳолда унинг сифати билан чақириш жоизлиги билинади.
“Аллоҳни сақлагин” ибораси Аллоҳ таолонинг буйруқларини бажаргин ва қайтариқларидан қайтгин маъносини ифодалайди. Чунки Аллоҳ таоло бандасининг сақлашига муҳтож эмас. Аллоҳ таолони сақлаш бир неча хил бўлади. Масалан, сифатларда сақлаш Аллоҳ таоло ўзи исбот қилган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолога исбот қилган сифатлар билан сифатлаш ва Аллоҳ таолога лойиқ бўлмаган сифатлардан поклашдир. Буюрилган ибодатларни қилиш - ибодатларда сақлашдир. Аллоҳ таоло айтади: “(Беш вақт фарз қилинган) намозларни, хусусан ўрта намозни сақлангиз (ўз вақтида ўқингиз) ва (намозда) Аллоҳга бўйин сунган ҳолатда (камтарлик билан) турингиз!” (Бақара, 238).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Аллоҳ таоло бандаларига беш вақт намозни фарз қилди. Ким уларни ўқиса, бирор нарса камайтирмаса у учун Аллоҳ таоло ҳузурида жаннатга киритиш аҳди бўлади. Ким уларни енгил санаб зойил қилса, улар учун аҳд бўлмайди. Агар хоҳласа азоблайди. Хоҳласа уни кечиради” (Имом Аҳмад ривояти).
Бошқа ибодатлар ҳам намозга қиёс қилинади. Гуноҳ ва ҳаром ишларни қилмаслик ҳам Аллоҳ таолони сақлашдир. Аллоҳ таолонинг зотини сақласак бизнинг баданимизни ва зотимизни сақлайди. Буйруқ ва қайтариқларида сақласак бизни гуноҳлардан сақлайди. Аллоҳ таоло бандаларини сақлаши икки жиҳатдандир. Бринчиси, банданинг динини ва имонини сақлаш бўлиб, умри давомида адаштирувчи, шубҳали ва ҳаром нарсалардан, энг асосийси, ўлим вақтида имонини сақлашидир.
Иккинчиси, дунё ишларида сақлаш бўлиб, бандасини, боласини, аҳлини ва молини сақлашдир. Аллоҳ таоло айтади:” Унинг (инсоннинг) олдида ҳам, ортида ҳам таъқиб этувчи (фаришталар) бўлиб, улар Аллоҳнинг амри билан уни муҳофаза қилиб турурлар” (Раъд, 11).
Инсонни бало-офатлардан асраб, унга қўриқчилик қилувчи фаришталар бўлиб, улар тунда ва кундузи навбат алмашиб турадилар.
“Аллоҳ таолони сақласанг Уни ўзинг билан бирга топасан” деган иборанинг маъноси шуки, маънавий ёки ҳиссий бўлган ҳар қандай қасд қилган нарсангда Аллоҳ талони топасан. Яъни, илм талабига юзланамизми, тижорат ёки деҳқончилик ҳаракатида бўламизми, хуллас, ҳар бир ҳолатда Аллоҳ таолонинг буйруқларини қилсак, Уни ўзимиз билан бирга топамиз.
Аллоҳ таолонинг бирга бўлиши икки хилдир. Биринчиси, бандалар билан умумий бирга бўлиш. Бу тўғрида оятда баён қилинади. “Аллоҳ осмонлардаги ва Ердаги бор нарсани билишини кўрмадингизми?! Уч кишининг ўзаро шивирлашиб гаплашиши бўлса, албатта, уларнинг тўртинчиси Удир. Беш кишининг ҳам, албатта, олтинчиси Удир. Бундан оз бўладими ё кўп бўладими, қаерда бўлсалар ҳам, албатта, У улар билан биргадир. Сўнгра қиёмат куни уларга қилган амалларининг хабарини берур. Албатта, Аллоҳ барча нарсани билувчидир”(Мужодала, 7).
Демак, бу умумий бирга бўлиш бўлиб ҳамма нарса Аллоҳ талога аён. Ҳеч нарса Унинг илмидан четда қолмайди. Иккинчиси, хос бирга бўлиш бўлиб, Аллоҳ талонинг севимли бандалари учундир. Кимни Аллоҳ таоло яхши кўрмаса, уни ўз ҳолига ташлаб қўяди. Аллоҳ таоло бу ҳақда айтади: “Зотан, Аллоҳ тақволи бўлганлар ва эзгу иш қилувчилар билан (ҳамиша) биргадир (Наҳл, 128). Ҳадисдаги бирга бўлиш хос бирга бўлишдир. Мисол тариқасида айтиш мумкинки. Мусо алайҳис саломни Фиръавн аскарлари билан қувлаб келаётганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр мушриклардан қочиб ғорга яширинганда Аллоҳ таоло улар билан бирга эди. Мусо алайҳис саломга қочишлик учун денгиздан йўл очди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр розияллоҳу анҳу яширинган жойни мушрикларга кўрсатмади. Абу Бакр розияллоҳу анҳу айтади:”Аллоҳга қасамки, улардан бирортаси ковушининг остига қараганида бизни кўрар эди”. Яъни, мушриклар энгашиб қараганда бизни кўриб қолар эди.
Аллоҳ таолодан сўраш Унга дуо қилишдир. Дуо эса ибодат. Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳ бирингизни бирингиздан бирор неъмат билан ортиқ қилиб қўйган бўлса, сизлар уни (ҳасадгўйлик билан) орзу қилманг! Эркаклар ҳам ўз касбларидан улуш олурлар, аёллар ҳам ўз касбларидан улуш олурлар. (Ҳасад қилиш ўрнига) Аллоҳнинг фазлидан сўрангиз. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билувчидир” (Нисо, 32).
Улуғлардан бири айтган экан: “Эй Роббим! Сени танийдиган кишидан ажабланаман. Қандай қилиб Сендан бошқасидан умид қилади. Сени танийдиган кишидан ажабланаман. Қандай қилиб сендан бошқасидан ёрдам сўрайди”.
“Қаламлар кўтарилди. Саҳифалар қуриди” ибораси ҳамма тақдирлар аввалдан ёзиб қўйилганини киноя шаклида маълум қилмоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Албатта, Аллоҳ таоло ер ва осмонни яратишдан эллик минг йил аввал халойиқнинг тақдирини битиб қўйган” (Муслим ривояти).
“Мирқотул мафотиҳ” ва “Таҳқиқу жамиъил улум вал ҳикам” асарлари асосида тайёрланди
Хатирчи туман “Шайх Гадой Селкин” жоме масжиди имом хатиби Ҳакимов Бектош