“Саломлашиш”- одоблари ҳақида.

27-04-2022, 13:03 admin Мақолалар 808

“Саломлашиш”- одоблари ҳақида.
Саломлашиш оддий амал бўлиб кўринган билан, инсон ҳаётида барокат яхшиликларга сабабчи бўладиган савобли амаллардан бири бўлиб ҳиисобланади. “Ас-Салом” Аллоҳ таолонинг исмларидан бири бўлиб – Аллоҳ салом билан бандасини нуқсонлардан омонда, тинчликда, хотиржамликда бўлишини ихтиёр этади. Баъзида топганимизда, хонадонимизда барака йўқлигидан шикоят қиламизу, лекин айнан бараканинг салом билан боғлиқлик жиҳатини ўйлаб ҳам кўрмаймиз, чунки орамизда кундан кун ўз ташвишига боғланиб саломни тарк қилиб қўяётганларни борлиги ҳеч кимга сир эмас. Ҳадиси шарифларда Пайғамбаримиз (аллайҳиссалом) "Салом Аллоҳ таолонинг исмларидан биридир. Бас, ораларингизда саломни тарқатинглар”-деб марҳамат қилганлар.
Демак инсон саломлашганда Аллоҳ таолонинг исми билан рўбару бўлиб, бир-бирларига тинчлик, омонлик, хотиржамлигу барокат сўраб дуода бўлишар экан.
Саломлашишнинг ҳам одоблари бўлиб улар қўйидагилардан иборат:
- Саломни кенг тарқатиш, салом бериш суннат, алик олиш фарз амаллардан бўлиб, унга қўйидаги оят исбот бўлади. “Қачон сизларга бирор саломлашиш (ибораси) билан салом берилса, сизлар ундан чиройлироқ қилиб алик олингиз ёки ўша (ибора)ни қайтарингиз” (Нисо сўраси, 86-оят). Кўриниб туриптики саломлашишни кўпайтириш, инсонлар орасида меҳр-муҳаббатни ошишига олиб келади, аксинча саломнинг йуқолиши ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.
- Биринчи бўлиб салом бериш, бу борада Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) "Одамларнинг Аллоҳга энг яқини уларга энг аввал салом берадиганидир”-дедилар (Абу Довуд ривоят қилган).
- Ислом шариати кўрсатмасига асосан саломлашиш, Исломий саломлашиш фаришталарнинг жаннатдаги саломлашишидир, исломий саломлашиш "Ассалому алайкум ва раҳматтуллоҳи ва барокатуҳу”- дейишликдир.
- Мукаммал салом беришга ҳаракат қилиш, чунки Набий (алайҳиссалом) “Ассалому алайкум”га ўнта, ”Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи”га йигирмата, “Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу” лавзларига ўттизта савоб берилиши тўғрисида марҳамат қилганлар.
- Саломга алик олиш кераклигининг фарзлиги, салом бериш суннат, алик олиш фарзлиги боис саломга алик олмаган киши гуноҳкор бўлади.
- Саломга ўзига ўхшаб ёки ундан зиёда қилиб алик олиш, саломга бирор бир лафзларидан камайтирмасдан жавоб қайтариш. Қуръони каримда бу тўғрисида алоҳида оят келади: “Қачон сизларга бирор саломлашиш (ибораси) билан салом берилса, сизлар ундан чиройлироқ қилиб алик олингиз ёки ўша (ибора)ни қайтарингиз” (Нисо сўраси, 86-оят).
- Ўликлар саломидан сақланиш, саломлашиш оддий нарса эмас, чунки Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратгач, саломлашиш ҳақида Ўзи таълим берди, ўликлар саломи деганда “алайкассалом” лафзидир.
- Саломлашиш борасида ғайри мусулмонларга тақлид қилмаслик, бу борада Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) “Ким бирор қавмга тақлид қилса, у ўша қавмдандир”-дедилар.
- Кичик каттага, озчилик кўпчиликка, улов устидаги ўтирганга салом бериши тўғрисида ҳадиси шарифларда баён этилади.
- Мажлисга борганда ва ундан қайтишда ҳам салом бериш, бу инсонлар ўртасида ўзаро меҳр-оқибатни мустаҳкамлайди.
- Киши бир-бирига йўлиққан пайтида саломлашиш билан бир қаторда қўл бериб кўришиши, бу пайтда банданинг гуноҳлари тўкилиб ўртада меҳр зиёда бўлади. Эркаклар эркаклар билан, аёл киши аёллар билан қўл бериб кўришиши лозим. Эркак ва аёл кишининг қўл бериб кўришиши дуруст бўлмайди, Умайма бинти Руқайқа розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): "Мен аёллар билан қўл бериб кўришмийман”, –дедилар” (Насоий ривояти).
- Икки киши ораси тўсиқ билан ажратилса ва яна бирга бўлишса, яна салом берилади, икки киши бирга кетаётганда дарахт ёки девор чиқиб оралари ажралса яна бирга бўлишгач янгитдан салом беришади.
- Салом бериш савол сўраш ва гапиришдан олдин бўлади, чунки салом беришдан аввал савол бериш одобсизлик ҳисобланади.
- Қазои ҳожат пайтида салом берилмайди, "Ас-салам” Аллоҳ таолонинг исмларидан бири эканлиги боис, нопок жойларда улуғ исмни айтиш ножоиз ҳисобланади, шунингдек саломга алик олиш ҳам дуруст эмас.
- Саломни эшитмаган кишига, уч марта саломни қайтариб айтиш.
- Ухлаб ётган одамлар орасига кирганда паст овозда салом бериш, ухлаб ётган кишини безовта қилмаслик мақсадида паст овозда салом берилади ва бу борада Набий (аллайҳиссалом) огоҳлантирганлар.
- Мусулмонлар ва мушриклар ўтирган мажлис ёнидан ўтилганда уларга салом бериш, бошқа дин вакиллари ёки мушриклар билан бирга ўтирган бўлса салом берилади, бу билан Исломнинг ҳаққи улуғланади.
- Ёш болалар ёнидан ўтганда уларга салом бериш, ёшларга намуна ва ўрнак бўлиш ва бу борада Пайғамбаримиз (алайхиссалом) барчага ўрнак бўлганлар.
- Аёллар жамоаси ёнидан ўтганда уларга салом бериш, агарда фитна чиқиш хавфи бўладиган бўлса уларга салом берилмайди.
- Бошқа бир кишининг саломини етказиб қўйиш.
- Таниган ва танимаган кишига салом бериш.
- Саломни бошқаларга эшиттирадиган холда салом бериш.
- Уйга кирганда ҳам чиққанда ҳам уй аҳилларига салом бериш.
- Сафардан келган киши билан қучоқ очиб кўришиш.
- Товуш эшитилмайдиган даражада саломлашишни имкони бўлмаса, имо ишора орқали бўлса ҳамки саломлашиш, яъни қўл билан ишора қилиб бўлса ҳам саломлашиш, мабодо киши эшитиш ва кўришга қодир бўлса, ишора билан салом бериши жоиз бўлмайди.
Албатта ҳар бир инсон саломлашиш одобларига риоя этиши натижасида албатта улкан ажр ва савобларга эга бўлишини ёдимиздан чиқармаслигимиз керак.



ЎМИ Навоий вилоят вакилининг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш