"Саломни кенг ёйинглар саломат бўласизлар".
" Қачон сизларга бирор саломлашиш (ибораси) билан салом берилса сизлар ундан чиройлироқ қилиб алик олингиз ёки ўша (иборани)қайтарингиз. Албатта Аллоҳ ҳар бир нарсани ҳисобга олувчи Зотдир."(Нисо-86). Бу ояти каримада ўзаро муомалани аввало салом билан бошлашга тарғиб бор.Турли миллат ва дин вакиллари ҳар хил иборалар билан саломлашишади. Албатта бу ибораларнинг барчаси замирида яхшилик ва соғлик тилаги мавжуд.Мусулмонлар бир-бирлари билан учрашганда ёки мактуб ёзганларида ҳам аввало "Ассалому алайкум"ибораси билан бошлайдилар.Бу эса мусулмонларнинг энг гўзал хулқларидан ҳисобланиши билан бирга бир - бирларининг ҳақларига қилган дуолари ҳамдир. Афсуслар бўлсинки бугунги кунда айниқса ёшларимиз салом беришга эътиборсиз қарашади.Салом сўзи арабча бўлиб бир неча маънолари бор "тинчлик ва эсон - омонлик" Салом сўзи олдидаги "Ас.,."қўшимчасини қўшмасдан "салом - алайкум"(сизга тинчлик бўлсин)дейишдан кўра "Ассалому алайкум"(сизга Аллоҳнинг тинчлиги бўлсин) деб тўлиқ ва бехато айтиш афзалдир.Яна бу борада "Бас қачонки уйларингизга кирсангиз бир-бирларингизга Аллоҳ хузуридан бўлган муборак покиза саломни айтингиз (яъни Ассалому алайкум денг)"(Нур -61)ояти каримаси ҳам далилдир.Аллоҳ таоло "Ассалому алайкум"ни мусулмонларнинг шиори қилди. Агар инсонлар ўзаро мулоқотга киришишни шу муборак сўзни айтишдан бошласа бу билан улар бир -бирларини барча ёмонликлардан паноҳида сақлашлигини турли балою офатлардан ва касалликлардан омонда бўлишлигини Аллоҳ таолодан тилаган бўлишади. Салом бериш ва алик олишнинг савоби ва хикмати борасида Пайғамбаримиз бундай мархамат қилганлар :"Жоним измида бўлган Зот номи билан қасам; мўмин бўлмагунларингча жаннатга киролмайсизлар бир -бирларингга мухаббатли бўлмагунларингча мўмин бўлолмайсизлар.Ўзаро мухаббатли бўлишларингиз учун сизларни бир ишга далолат қилайми? Ораларингизда саломни ёйинглар"дедилар.(Имом Термизий Имом Муслим Имом Абу Довуд).Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос(розияллоху анҳу)ривоят қилади: Бир киши Пайғамбаримиздан "Исломда қайси амал яхши?" деб сўради. "Камбағалларга овқат улашишинг ва таниган танимаганга салом беришинг" деб айтдилар.(Имом Бухорий Имом Муслим).Таниган ва танимаганга салом бериш яъни саломни ёйиш мусулмонларнинг энг гўзал хулқларидан биридир.Баъзида бу иборани қисқартириб айтишади бу эса жуда катта хатодир."ассом алейкум "дейишни таҳлил қилсак .Зеро "ассом"ўлим дегани бўлиб "Сизга ўлим тилайман" дейилган бўлади.Айниқса оилада ёши катта инсонлар саломни тўғри ва бехато айтишда кичикларга намуна бўлсалар мақсадга мувофиқ бўларди.Юқоридаги оят салом беришни суннат унга жавоб қайтаришни вожиблигига далилдир.Аллоҳ таоло бизга саломга жавоб қайтаришни буюрди."...Албатта Аллоҳ ҳар бир нарсани ҳисобга олувчи Зотдир"Ушбу тилакни яъни "Ассалому алайкум"иборасини ҳар доим бир - биримизга айтишликни ва унинг хикмати ва барокатидан насибадор бўлишликни Аллоҳ барчамизга насиб этсин.
" Азамат" МФЙ отинойиси Расулова Хабиба.