Тажовузкорлик

26-05-2023, 01:03 muslim Мақолалар 30

Тажовузкорлик.
Яқинда маҳалламизнинг энг обрўли хонадон қизи бошқа бир маҳаллага келин бўлиб тушди. Турмуши бир йилга бормай бузилди. Яраштириш учун қиз уйига бормаган одам қолмади. Борганимиз сари ота она жазавага тушарди. Хуллас бир ўғилча тирик етим бўлиб қолди. Ота бошқа бир қизга уйланиб кетди. Шу қизни яқинда кўриб қолдим ва дардини айтиб берди. Қарангки қайнота келинга тажовуз қиларкан, қиз уйига қочиб борган ва бор гапни ота онасига айтиб берган. Бечора ота онанинг боши қотган. Айтай деса элга овоза бўлади шармандалик, айтмайлик деса виждони ҳам эътиқоди ҳам йўл қўймайди. Наҳотки ота ўрнидаги киши, иккинчи падари ўз фарзандининг номусига тажовуз қилса, ўғлининг ҳамиятини поймол қилиб, унинг ҳалол -пок хотинига кўз олайтирса? Ахир Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:"Яна ўз пушти камарингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинларига уйланишингиз ҳаром қилинди" деб амр этиб қўйганку! Мана шундай воқеаларни эшитиб виждонинг қийналади, нафратинг қўзғайди. Бизга ўзи нималар бўляпти, нега бу қадар тубанлашиб кетяпмиз? Ота ўрнида бўлган қайнота, ўз келини билан тўшакни баҳам кўришни истаган бу ёвуз ва виждонсиз кишилар қаёқдан пайдо бўлаяпти? Эрта қиёматда Аллоҳга қандай жавоб беради? Узоқ йиллик қадриятларимиз қаерда қолди, мусулмончилигимиз қаерда қолди? Тафаккур қилинг. Ҳаётимизга кириб келаётган бу беҳаёликлар, фаҳш ишлар, ичкиликбозликлар, гиёҳвандликлар, зино каби ярамас иллатлардан қутилиш пайти келмадимикан? Бунақа инсонларни ер кўтариб юрибдиям. Қизимизнинг дардини эшитиб, этларим уюшиб кетди. Оила мустаҳкам даргоҳ деб кўп оилаларни яраштириб келяпмиз. Алҳамдулиллаҳ ҳаммаси яхши, аммо мана бундай воқеъалардан Аллоҳ асрасин. Ҳар бир бандага Аллоҳ тавфиқ, инсоф берсин. Оилаларимиз тинч, юртимиз тинч, илоҳо тинчлигимиз бардавом бўлсин.

Навоий вилояти Навбаҳор тумани Қизилой МФЙ ва Ғужбоғтепа МФЙ отинойиси Очилова Майрам Мирзо қизи.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавхалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавхалар
ЖУМА ТАБРИГИ ВА ДИНИЙ МАСАЛАЛАРНИ ТАРҚАТИШ АТРОФИДАГИ ГАП-СЎЗЛАРГА МУНОСАБАТ
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавхалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавхалар
“Сиз бизга кераксиз” - Навоий вилоятида ногиронлиги бор ҳамюртларимиз учун хайрия тадбири ўтказилди
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш