Жаннат - оналар оёғи остидадир.

19-03-2022, 00:14 admin Мақолалар 1 185

Жаннат - оналар оёғи остидадир.

Кимнинг учта қизи ёки опа-синглиси бўлса, уларга яхшилик қилса албатта жаннатга киради.
Ҳадиси шарифдан.
( Термизий ривояти )
Оналик - аёлларга аллоҳ таолонинг ўзи берган энг буюк унвон. Чунки унинг оёғига жаннатни тўшаб қўйибди. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам:
" Жаннат оналар оёғи остидадир" деб бекорга айтмаганлар. Аллоҳ таолонинг аёллар учун берган энг буюк имкониятини , энг улуғ марҳаматини , энг баланд даражасини, тенги йўқ инъомини таърифлаб берганлар.
Аллоҳ таоло аёлни яратиб унга қизлик чоғида ота- онасига жаннат учун эшик, дўзах учун тўсиқ бўлиш имконини берди, вояга етиб оила қуришга ярайдиган бўлганида эрининг динини комил қилиш имконини берди. Зеро, Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам яна айтдилар:
"Банда уйланса динини ярмини комил қилибди, қолган ярмида Аллоҳдан тақвода бўлсин"
( Байҳақий ривояти )
Аёл она бўлганида жаннат унинг оёғи остида бўлади.
Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам онага қилинадиган хизматни аллоҳ йўлида ғазотга чиқишдан ҳам устун деганлар.
Муовия ибн Жаммоаҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ғазотга чиқиш учун изн сўради. Шунда у зот:
- Онанг борми?- дедилар. У:
- Ҳа,- деган эди:
- Бориб онангга қара, жаннат унинг оёғи остида!- дедилар.
(Насоий ривояти)
Шундай буюк унвонни насиб этган бизга Яратган эгам!!
Афсуски, ҳозирги яшаб турган давримизда бу унвонни назар- писанд қилмай , аллоҳ таолони унутиб, шайтон йўлида юрувчилар, ҳаром- ҳариш йўлларда юриб оиласини барбод қилувчилар, шунақа йўллар билан орттирган боласини туғиб, ахлат қутиларига, ҳожатхоналарга ташлаб кетувчилар тез- тез учраб туриши жамиятимиз учун оғриқли ҳодиса. Фарзанд деган улуғ неъматдан юз ўгириш...бунинг учун инсон қай даражада ваҳший бўлиши керак, тасаввур қилолмайсиз. Авваллари "фарзандини меҳрибонлик уйига ташлаб кетибди"- деб бонг урардик. Буям ҳолва экан. Қанчадан қанча меҳрибон инсонлар бу ердан ўнталаб, ўн бешталаб болаларни фарзандликка асраб олаётган бир пайтда, фарзандини туғиб шундоқ кўчага улоқтириб кетаётганларга нима дейсиз энди? Ҳали у ерда , ҳали бу ерда тез-тез учраяпти, бунақа ҳодисалар. Яқиндагина Андижон вилоятида ёшгина қиз туғиб, боласини ҳожатхона ёнида ташлаб кетганлиги ,бола бечора ҳалок бўлганлиги ижтимоий тармоқларда тарқалганди. Кейин эса Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида ахлатга ташлаб кетилган чақалоқ топилди. Яратганни марҳаматини қарангки, қўли гул шифокорларнинг саъй- ҳаракати билан бола тирик қолди. Бунақа ҳолатларга қандай баҳо бериш мумкин?
Қаерда тарбия топяпти бунақа фарзандлар? Шуларнинг ҳам ота- онаси бордир, ахир?!!
...Қадимда бир аёл турмушга чиқибди. Қараса, эри янги келин бўлган хотинига яъни унга илтифот билан чой узатиб, ўз онасининг олдига пиёлани дўқ эткизиб қўйган экан, аёл "ҳозироқ жавобимни берасан " деб туриб олибди. "Нимага ахир?"- деса, "Сендан бола туғиб, қариган чоғимда онанг каби хор бўлишни истамайман "- деб жавоб берган экан. Қаранг, қадимда тарбияга нақадар қаттиқ эътибор берилган экан. Балки , ҳою ҳавасларга ортиқча берилиб ,тарбияни унутиб қўйилганини оқибатидир бу. Шунақа ваҳшийликни қилаётган аёл- қизларимиз озгина инсоф, имон , виждон тушунчаларига эга бўлганида шундай қилишмасмиди, балки.
Бундайларга аллоҳ таолодан инсоф тилаб, қалбларини ўзи ислоҳ қилишини тилашдан бўлак нимаям дея олардик...
Ҳар бир покиза қизни ўз паноҳида асрасин ,илоҳим!!

Навоий вилояти Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш