Ўз жонига қасд қилиш мураккаб муаммо!

26-05-2023, 01:02 muslim Мақолалар 25

Ўз жонига қасд қилиш мураккаб муаммо!
“Инсон ўз жонига қасд қилишига итарувчи омил битта бўлмайди.” Бундан ташқари ёшлар ўртасида содир бўлаётган ўз жонига қасд қилиш ҳоллари ўрганилмаган ва тасдиқ қилинмаган дейди.Британиялик мутахассис Рут Сазерланд.
Жаҳон СТ маълумотларига кўра, дунё бўйлаб 800 минг инсон йилига ўз жонига қасд қилади.Жинс нуқтаи назаридан қараганда 15-29 ёшгача бўлган хотин-қизлар орасида ва ёшлар орасида ўз жонига қасд қилишлар ўлимга олиб келувчи омиллар орасида йўл ҳаракати фалокатларидан сўнг иккинчи ўринда тураркан.
Мутахассисларнинг айтишларича ўз жонига қасд қилиш бирданига бир кунда рўй бериб қолмайди.
Ўтказилган тадқиқотларга кўра ўз жонига қасд қилаётганлардан қайсидир руҳий саломатлик муоммосига эга бўлганлар, шу ўринда тушкунлик (депрессия) дан тортиб,вас-вас,зўравонлик, ва гиёҳвандликка муккасидан кетиш тилга олинади.
Лекин бошқа тамондан яшаш шароитининг ўзгариши мактаб ва дўстлар билан муаммолар, оилавий муҳит,жинсий етукликка мойиллик юзасидан ноаниқликлар ҳам омиллар сифатида келтирилади.
Шунинг учун мутахассислар ота-оналарни,қариндош-ўруғларни,мактаб ўқитувчи ва маҳалла фаолларини эрта огоҳ берувчи хавотирли белгиларга зийраклик билан эътибор қаратишларини айтмоқдалар.
Янгиланаётган замон, шиддаткор давр замонавийликнинг энг юксак намуналарини турмушимизга олиб кириши билан бирга турли хуружларни, таҳдидларни ҳам бошлаб келади. Шундай экан ҳозирги мураккаб ва таҳликали замонда миллий ўзлигимиз, азалий қадриятларимизга ёт ва бегона бўлган зарарли ғоялар, ёшларимизнинг онги ва қалбини эгаллашга қаратилган ғаразли интилишлар ҳар биримиздан жиддий масъулият, ҳушёрликни талаб қиладиган кенг кўламли масала эканлигини айтиб, ёшларимиз яна бир огоҳ бўлишга, атрофдаги воқеа-ҳодисларга эътиборли бўлиши ҳақида тушунчалар беришимиз лозим.
Ҳозирги замонда ривожланишлар авж олгани сари пулга муккасидан кетган,нафсини жиловлай олмаган, вайронкор,бузғунчи,нопок, ёвуз инсонларнинг ҳийла-найрангли,ранг-баранг қилиқ ва қилмишлари тарқалиб ёшлар онгини зарарламоқда.Шулардан барчамиз эҳтиёт бўлийлик.
Навбаҳор тумани Уч тут маҳалласи отинойиси Ҳасанова К
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавхалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавхалар
ЖУМА ТАБРИГИ ВА ДИНИЙ МАСАЛАЛАРНИ ТАРҚАТИШ АТРОФИДАГИ ГАП-СЎЗЛАРГА МУНОСАБАТ
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавхалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавхалар
“Сиз бизга кераксиз” - Навоий вилоятида ногиронлиги бор ҳамюртларимиз учун хайрия тадбири ўтказилди
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш