Ўз жонига қасд қилишни олдини олиш.

10-02-2022, 12:38 admin Мақолалар 408

Ўз жонига қасд қилишни олдини олиш.
Таҳлилчиларнинг сўзларига қараганда, асосан, 15 ёшдан 29 ёшгача бўлган шахслар ўз жонига қасд қилар экан. Шунингдек, 70 дан ошган қариялар ҳам бу дунёдан ўз жонларига қасд қилган холда кетишга мойил бўлишар экан. Эркаклар аёлларга нисбатан уч баробар кўп ўз жонига қасд қилшади. Ҳар тўртдан битта ўз жонига қасд қилиш ҳолати қашшоқ ва ривожланиш йўлига ўтган мамлакатлар хиссасига тўғри келади. Сўнги 45 йилда ўз жонига қасд қилувчилар сони жаҳонда 60%га ошгани айтилади.
Мазкур муаммо жаҳон соғлиқни сақлаш тармоғи учун асосий глобал фожеа экани таъкидланади.
Ҳар йили 10 сентябрни Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти “Ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини олдини олиш жаҳон куни” Халқаро ассоциацияси билан ҳамкорликда “Ўз жонига қасд қилишларнинг олдини олиш куни” сифатида нишонлайди.Бу сана 2003-йилдан бери нишонланиб келинмоқда. Шу куни жаҳонда ўз жонига қасд қилишларни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган эзгу ишлар сарҳисоб қилинади. Таҳлилчиларнинг сўзларига қараганда, ҳозир замон шу қадар тез ривожланиб бораяптики, у ёки бу ҳолларда кишилар ўз ҳаётларига қарши жиноят қилишга, яъни жонларига қасд қилишга мажбур бўлмоқда. Статистик маълумотларга кўра, жаҳонда зўравонлик асосида юз берган ўлимларнинг тенг ярмини ўз жонига қасд қилиш ҳолати ташкил этади. Ўз жонига қасд қилиш оқибатида урушлар ва зўравонликлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони даражасида одамлар бу ёруғ дунё билан хайрлашмоқда.
Ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш Халқаро ассоциацияси Жахон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти билан хамкорликда “Ўз жонига қасд қилишларнинг олдини олиш жаҳон кунини” ўтказар экан, жаҳон ҳукуматлари ва жамоатчиликка мурожаат қилиб, инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида масъулиятни ҳис қилишга чақирмоқда. Мутахассислар жахон мамлакатларида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида етарлича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмаётганини айтиб, нолишади. Ўсмирлар,асосан, қашшоқлик, оила аъзолари ёки тенгдошларининг салбий муносабати, рад этилган севги, ўқишдаги ўзлаштириш пасайиши, бедаво касаллик, болаликдаги зўравонликлар асорати, гиёхванд ва алкогол маҳсулотлар истеъмоли оқибатида ўз жонларига қасд қилади.

Канимеҳ тумани "Наврўз"мфй отинойиси Н. Хаджанова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш