Келин хам Яратганнинг неъмати
Бисмиллахир Рохманир Рохийм. Парвардигор инсонни Ўзи яратган барча жонзотларнинг энг шарафлиси, азизу мукаррам бўлиши билан бирга зиммасига жуда мухим вазифалари кўп бўлган зот эканини эслатади. Ана шундай вазифаларидан бири киз-йигитлар вояга етганларида оила қуришларидир. Янги оила янги ўтқазилган кўчат демакдир. Бўй чўзиб гуркираб кетиши учун зийрак боғбоннинг парвариши лозим. Нихолнинг дарахтга айланиши учун қайнона онажонларнинг хиссалари катта бўлади. Яхши қайнона Аллохдан қўрққани учун хам келиндан айб топмайди. Сабр билан тарбиялаб йўлга солади. Келиннинг янги жой, янги рўзғор, янги феълли инсонларга ўрганиб кетиши осон эмас. Буни яхши тушинган қайнона келинни яхшисини ошириб, ёмонини яширади. Оқила келин хам шунга муносиб жавоб қайтариб, қайнонасига қиз бўлишга харакат қилади, ин ша аллоҳ. Гуруч курмаксиз бўлмаганидек инсонлар хам хар хил бўлади. Бугунги кудаги оилалар ажримига кўпинча арзимаган хар хил сабаблар ва учинчи шахс аралашуви сабаб бўлмоқда. Айрим қайноналар арзимаган келинларни қилган хатолари учун койийдилар ёки ажримига сабабчи бўладилар. Аллоҳ таолло бундай мархамат қилади: "Сунгра яна уша кунда (киёматда), албатта , (сизларга ато этилган барча) неъматлар туғрисида сўроқ қилинурсиз!" (Такоссур сураси 8-оят).
Келинларимизни қилган хатолари учун койимайлик. Балки босиқлик билан тушунтирайлик.Қўлимиздан ишларимизни олиб, оғиримизни енгил қилган келинларимиздан дуоларимизни дариғ тутмайлик. Кенг феъл кечиримли бўлайлик. Келин хам яратганнинг неъмати.
Зарафшон МФЙ отинойиси Худойбердиева Манзура