"Оила муқаддасдир".

27-04-2022, 15:09 admin Мақолалар 455

"Оила муқаддасдир".

Бисмиллахир Рохманир Рохийм. Парвардигор инсонни ўзи яратган барча жонзотларнинг энг шарафлиси, азизу мукаррами қилиб яратди. Шу билан бир қаторда зиммасига жуда муҳим вазифалари кўп бўлганини эслатади. Ана шундай вазифалардан бири қиз-йигитлар вояга етганларидан кейин оила куришларидир. Оила - бу кичик жамиятдир. Агар оила тинч ва тотув бўлса жамиятимиз тинч бўлади. Кайси оилада халоллик, поклик, вафодорлик бир-бирини тушуниш, имон-эътикод, берилган неъматларга шукрона ва гўзал тарбия бўлар экан,у ерда албатта Аллоҳнинг баракаси, бахт-саодати ёғилади. Оила - муқаддас, уни авайлаб асраш учун эр-хотин биргаликда харакат қилмоғи лозим. Олимлардан бири: "Бахтли никох бу - икки кечиришни биладиган эр-хотиннинг бирлашмасидир" деган экан. Бахтиёр оиланинг асосини эр-хотиннинг ўзаро бир-бирига мулойим муносабатда бўлишини ташкил этади.
Оила қуриш инсон учун бир эхтиёждир. Аллоҳ ўзининг муқаддас китобида айтади: "... Биз хар (турли) нарсадан (эркак-урғочи, иссик-совуқ, хаёт- ўлим, ширин-аччиқ, қоронғулик-ёруғлик каби) жуфт-жуфт яратдик, токи (фикрлаб) ибрат-эслатма олгайсизлар. (Зориёт сураси 49-оят).
"Одамзод пайдо бўлганидан бошлаб оила қуришга, Аллоҳнинг берган неъмати - фарзандга шукур келтириб яшашга буюрилди". (Рахматуллох Термизий).
Минг афсус, хозир оила муаммоси давримизнинг бош муаммоларига айланди. Мамлакатимиз буйлаб оилалар ажрими юқори даражага кўтарилди. Бугунги кунимиз фойдаси учун кечаги хаётимизга бир назар ташлайлик. Ота-боболаримиз никохнинг муқаддаслигини хис қилиб яшаганлар. Халқимиз ўтмишида "ажралиш" жуда кам содир бўлган. Сабаби хаёт оғирликлари , синовлари инсон иродасини бука олмаган. Улар сабрли бўлганлар. Арзимаган сабаблар билан оилани бузиш Аллох олдида гунохкор бўлиш деб билганлар. Аллоҳ хар бир нарсани кўриб билиб тургувчидир. Айбни қидирса топилаверади. Аллоҳ изн бериб никох-ла тузилган муқаддас риштамиз калъасини эхтиётлаб, қўриқлаб яшайлик. Фарзандларимиз эртасини уйлаб, аввало, оилада ўз ақлу-одобимиз, сабру-тоқатимиз, бир-биримизга чиройли муомила муносабатларимиз билан ўрнак кўрсатайлик, шунда ҳам оиламизни, ҳам фарзандларимизнинг бўлажак оилаларини асраб-авайлаган бўламиз.

"Зарафшон" МФЙ отинойиси Худойбердиева Манзура.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш