Инсоният азал-азалдан хотин-қизларга алоҳида ҳурмат билан эътибор қаратган.
Бир ҳақиқатдан аёнки, ҳар қандай халқнинг маънавий даражасини аввало шу юрт аёлларининг маънавий савияси белгилайди.
Шавкат Мирзиёев.
Инсоният азал-азалдан хотин-қизларга алоҳида ҳурмат билан эътибор қаратган. Инчунун, муқаддас Қуръони Каримнинг энг катта сураларидан бири – “Нисо”да ҳам аёллар улуғланади. Аллоҳ таоло ушбу сурада инсонларни аёлларга адолатли муносабатда бўлишга даъват этади ва бу илоҳий сўзлар замирида теран ҳикмат борлиги қалбларни жунбушга келтиради.
Аёллар ҳақида гапирганда, яна бир оддий ҳақиқатни эслаб ўтиш жоиз. Ахир ҳар қандай Инсон – Онанинг фарзанди. Ҳаётга даҳо фарзанд етказиб берган онани қаҳрамон, буюк демай бўладими?
Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!
Ҳаётнинг ҳар қандай шартига кўндинг,
Айт қачон кўксингга тегибди шамол?! Бола - чақа дединг, рўзғор, иш дединг,
Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!
Сен- эрнинг айбини ёпгувчи қалқон,
Оила кўркига берарсан сайқал.
Майлига ҳар кунмас, лекин ҳар замон,
Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!
Шаффоф кўзгуларни қўлингга олиб,
Олтин қўғирчоқдек ясангин хушҳол.
Юзингга упа сурт, яхшилаб кийин,
Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!
Гоҳида дард бирла тилинса бағринг,
Гўё тўлишмайин қолгандай ҳилол.
Қадрингни бунчалар арзон қилмайин,
Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!
Кунларни ўтказдинг елиб, югуриб,
Қўй энди кўнглингни ёзгин келақол.
Бугунча ёрнимас, ўзингни севиб,
Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!
Навоий шаҳар Лочин мфй отинойиси Хайитова. Маҳбуба.