Кексаларга эхтиром .

11-10-2022, 18:48 admin Мақолалар 407

Кексаларга эхтиром .
Маълумки, миллий қадриятларимиздан бири ёши улуғ инсонларни қадрлашдир. Кексаларни эъзозлашдек азалий қадрият халқимизни жипслаштириш, одамлар орасида меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, турли миллат вакилларининг аҳил-иноқ яшашига хизмат қилиб келган. Катталарга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсатиш улуғлангани боис жаҳон аҳли бизга ҳавас билан қарайди.
«Қариси бор уйнинг париси бор», дейдилар. Зеро, кексалари бор хонадонда қувонч, файзу барака, хотиржамлик бўлади. Кексаларга эҳтиром, эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш асрлар оша яшаб келаётган боқий қадриятларимиздан саналади.
Давлатимиз томонидан кексаларни эъзозлаш, ижтимоий муҳофазалаш борасида алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.
Кексаларни хурмат қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш жамиятимизнинг ўзига хос юксак маънавий ва маданий белгисидир. Ўзбек халқига азалдан хос бўлган бундай юксак фазилатлар истиқлолимизнинг дастлабки йилларидан мамлакатимизда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Юртимизда нуронийларга алоҳида ҳурмат эҳтиром кўрсатилаётганлиги, уларнинг саломатлигини асраш ва ҳаётий тажрибаларидан унумли фойдаланиш эртамиз эгалари бўлмиш ёшларимизнинг порлоқ келажагини таъминлашга хизмат қилади.
Ёш авлодни 6аркамол этиб тарбиялашда алоҳида ўрни бўлган дуогуй кексаларимизни қадрлаш ҳар биримиз учун муҳим вазифадир. Кексаларни эъзозлашдек инсонпарварлик замирида улкан маъно-мазмун мужассам. Фарзандлар камоли-юрт қудратини, маданиятимиз даражасини, кексаларга ҳурмат ва эътибор эса, маънавиятимиз истиқболини белгилайди. Зотан, насиҳатгўй нуронийлари бор элга қут-барака ёғилади, уларнинг дуолари билан элда тинчлик, юртда фаровонлик барқарорлик эбўлади. Зеро кексалаларнинг олтин ўгитларига амал қилиб яшаш комиллик, турмуш фаровонлигимиз ва тинчлик осойишта ҳаётимиз гаровидир.

Ку‌кча мфй отинойиси
Рахматова Умида
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш