Аёлларни зийнатлаган ой.

6-03-2023, 17:40 admin Мақолалар 249

Аёлларни зийнатлаган ой.

Оналарнинг оёғи остидадур
Равзаи жаннату жинон боғи.
Равза боғи висолин истар эсанг
Бўл онанинг оёғин туфроғи!
(Алишер Навоий)
Ўлкамизга ўз сепини ёйиб, келинчак мисол Баҳорой кириб келди. Баҳоройни эъзоз билан қаршилаш учун Момо Ер бир силкиниб устидаги нимжон қор, чанг-ғуборни тўкиб ташлаган. Момо ер Баҳорой ташрифини ҳайратла кузатмоқда: дарахтлар куртак ёйиб гул очмоқда, ҳавода мусаффо илиқлик, боларилар инидан чиқиб атрофга ёйилмоқда, қушлар чиройли хониш билан бир-бирини қутламоқда. Момо ер ўзига боқса, атрофи кўм-кўк майса. Аллоҳ уни Ер қилиб яратганига шукроналар айтибди...
Мана шундай ажиблик билан ўлкамизга баҳор кириб келди. Яшариш, янгиланиш ойи мўътабар Зот-оналарнинг эъзози билан бошланади. Аслида она, аёл доимий, эъзоз, эътиборга лойиқ. Пайғамбаримиз с.а.в. ҳам ҳадисларида: "Жаннат-оналар оёғи остидадур!"-деб марҳамат қилганлар. Аёл оила, фарзанд тарбиясидан ортиб давлат хизматида, юрт равнақида ҳам фаолдир. Эъзозга сазовор аёл-муҳандис, шифокор, ўқитувчи, шоира, сухандон, спортчи, илм-фанда академик, олима,.. Соҳаларни санасак давом этаверади. Аёл нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати, ҳатто жанговарлиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлигига асос бўлиб келади. Шу боис ҳам дунёдаги энг буюк санъат асарлари, қасидалар, меъморий обидалар аёллар шаънига бағишлангандир. Оила ва жамият устуни, ҳаётнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Мард ўғлонлар меҳрибон, муқаддас Она сиймоси олдида бош эгиб таъзимда бўлганлар. Президент Ш. Мирзиёевнинг:" Сиз ҳурматли аёлларимиз ўзингизнинг оналик меҳрингиз, ҳаётий билим ва тажрибангиз билан фарзандларимизни турли хавф-хатарлардан асрашда, уларни мустаҳкам иродали, маънавий интеллектуал жиҳатдан етук, жонажон Ватанимизга садоқатли инсонлар қилиб тарбиялашда бундан буён ҳам куч-ғайратингизни аямайсиз, деб ишонаман. Айниқса, қиз болаларни ҳаётга тайёрлаш, уларни замонавий билимлар, ҳунарларга ўргатишда биз аввало, Сизларга суянамиз, "-деган сўзлари ҳар жиҳатдан ибратлидир.
Хўш, нега айнан баҳорнинг илк кунлари, аниқроғи 8-март-Аёллар байрами? Мўътабар, мунис аёлларга йил-12 ой байрам қилинса бўлмайдими? Аслида буюк хилқат-Онага умрбод эъзоз ва икром билдириш лозим эмасми? Тарихга, айнан аёллар байрами тарихига бир назар ташласак. 8-март1908-йилнинг 1-мартида АҚШда байрам қилинган. 1911-йилдан Халқаро хотин-қизлар куни Германия, Австрия, Дания, Швецарияда 19-мартда нишонларган. 1914-йилдан 8-март дунёнинг кўпгина давлатларида дам олиш куни ва аёллар байрами қилиб белгиланган. Аёлни эъзозлаш, унга ҳурмат кўрсатиш-динимиз амри, Парвардигори оламнинг фармони, Расулуллоҳ с. а. в. нинг суннатлари саналади.
Аллоҳ таоло инсоният наслини давом эттириш учун аёлга оналик имконини берди. Аёл эркак учун таскин, осойишталик ва либос тимсолига айланди. Бу ҳақда Аллоҳ Каломида:" Улар (Аёллар) сизга либосдир, сиз уларга либосдирсиз", деб марҳамат қилинган.(Бақара, 287-оят)
Қуръони каримнинг бир нечта оятларида онани эъзозлашга, унинг ҳаққини адо этишга буюрилган. Жумладан: "Парвардигорингиз, ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни амр этди. Агар уларнинг (ота-онангизни) бирови ёки ҳар иккиси сенинг қўл остингда кексалик ёшига етсалар, уларга қараб" уф"тортма ва уларнинг (сўзларини) қайтарма! Уларга(доимо) яхши сўз айт! Улар учун, меҳрибонлик билан хорлик қанотини паст тут-хокисор бўл ва: "Парвардигорим, мени (улар) гўдаклик чоғимдан тарбиялаб-ўстирганларидек, сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин",-деб дуо қил!(Исро, 23-24)
Аёлларга чиройли муомала қилишда Расулуллоҳ бутун инсониятга намуна бўладилар. У Зотнинг охирги васиятларида шундай машҳур жумлалар бор эди:" Огоҳ бўлинглар, аёлларга яхши муомала қилинглар!.. "(имом Термизий ривояти) Ер юзида ислом динини илк қабул қилган инсон айнан аёл бўлгани аёлларнинг фахрланишлари учун етарлидир! Бу аёл-Хадича р. а. дир.

Динимизда аёлга эътибор нақадар юксак эканини бугун ҳамма эътироф этади. Дунё жамиятимиз ҳам аёлни эъзозлаган экан, ҳар куни аёлларни эъзозлашимиз, ҳар кунни" 8-март" қилишимиз керак.
Ҳазрат Навоий айтганларидек:
Она ўрнин ато тутмас ўғилға,
Ки мумкиндур ўғил бўлмоқ атосиз,
Масиҳо бирла Марямдин қиёс эт,
Ки имкон йўқтурур бўлмоқ аносиз.
Гўзаллик байрами, аёллар байрами барчага муборак бўлсин. Йилимиз хайрга, баракага бой, тинчликда ўтсин. Осмон мусаффо, юрт обод, файзга буркансин. Турк элидаги офатлардан, ота-онани йўқотишдан Аллоҳ таоло асрасин!
Барчанинг хонадонида меҳр қуёши порлаб, оналар эъзозда бўлсин!

Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш