Рўза одоблари ҳақида биламизми ?
Рўза Аллоҳ таолонинг бандасига фарз қилган амалларидан биридир. Рўза инсонни барча нарсалардан тийилишга, ўз ҳавои нафсига қарши курашга, сабр тоқатга ва шайтонга қарши курашга ўргатади. Банда рўзада очлик ва чанқоқлик ила раҳм шавқат, силаи раҳм каби амалларни қилишда бардавом бўлади, шу билан биргаликда киши ўз нафсига қарши курашади ва натижада покланиб гуноҳларидан фориғ бўлади.
Барча одоблар сингари рўза тутишнинг ҳам бир талай одоблари бор албатта, келинг бугун шу одоблар билан танишиб чиқайлик.
- Рўзани ният қилиш, яъни рўзадор аввалам бор фарз рўза учун ният қилса, нафл рўзада Аллоҳнинг ризолиги ва улкан ажр ва савобларни умид қилиб ният қилади.
- Имкон қадар кўпроқ рўза тутишга ҳаракат қилиш, бунда соғлом кишининг кўпроқ даражада рўза тутиши мустаҳаб амаллардан. Бунинг мукофоти эса Аллоҳ рўзадорларга жаннатга алоҳида “Райён” номли хос эшикдан киришлигини Ўзининг муқаддас китобларида баён этади.
- Фазилатли кунларда рўза тутишга ҳаракат қилиш, “Аямул бийз” (яъни қамарий ойларнинг ўн уч, ўн тўрт, ўн бешинчи кунлари), ҳафтанинг душанба, пайшанба кунлари, “Ашуро” ойи, “Арафа” кунлари, рўзадан олдин ва кейинги ойлар рўзаларини тутиш Пайғамбаримиз (аллайҳиссалом)га хос бўлган рўза тутишликдир.
- Ман қилинган кунларда рўза тутишлик, рамазон, қурбон ҳайити, ташриқ (бу ейиш ичиш кунларидир), Шак (рамазонни охири, рўзани боши иҳтимоли) кунлари, ҳаж қилаётган кишини арафа кунида ва алоҳида бир жума кунинг ўзида рўзадор бўлишликдан шариатимиз қайтарган.
- Аёл кишининг эрини рухсатисиз нафл рўза тутмаслиги, эр сафарга ёки бирор юмуш билан кетмаган бўлса аёл эрининг рухсатисиз нафл рўза тутмайди, мабодо эр тўшакка чақириб қолса, унинг истаги рад этилмайди, бу борада Росулуллоҳ (соллаллоҳу алаҳи васаллам) аёл киши эрининг изнисиз нафл рўза тутишлигидан қайтарганлар.
- Бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилинг, чунки Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) “Саҳарлик қилинглар, чунки саҳарликда барака бор”, дедилар.
- Саҳарликни кечанинг охирги қисмида қилиш, бунда рўзадор саҳарликни баракасидан баҳраманд бўлиш ва кун мобайнида тетик юришликка эришади.
- Саҳарликда ҳаддан зиёда кўп нарса емаслик, кўп овқат ейишлик, кўп уйқуга сабаб бўлади ва инсонни ибодатлардан тўсиб қўяди.
- Рўза асносида тана аъзоларини гуноҳлардан тийиш, инсон нафсини, аъзоларини, шаҳватини, чақимчилик, ғийбат каби ҳаром амаллардан тийилиш.
- Мулойим бўлиш жоҳиллик қилмаслик, ўзгалар билан уришиб тортишмаслик, жаҳли чиққанда ўзини қўлга олиб билишлик.
- Тилни бемаъни гаплардан, ҳақорат, фисқ сўзлардан тийилиш.
- Яхши ишларда бардавом бўлиш, рўзадор киши бошқа вақтлардагига нисбатан хайрли ишларни кўпайтириш, зикр, истиғфор, Қуръон тиловати, силаи раҳмда бардавом бўлиш.
- Ифторликни тезлаштириш, чунки қуёш ботганини аниқ билгач оғиз очишни тезлаштириш суннат амаллардан.
- Имкон бўлса хурмо билан оғиз очиш, чунки хурмо ҳазми таомда енгил таом ва суннатга мувофиқ.
- Ифторликда кўп овқат ейишликдан тийилиш, рўза боис инсон озуқа йўллари торайиб қолади, тўйиб ейишлик зарар бўлади.
- Ифторлик вақтида дуо қилишлик, ифторлик вақтида дуолар ижобат бўлади, Аллоҳнинг раҳмати ёғилади.
- Рўзадорга ифторлик қилиб бериш, мустаҳаб амал бўлиб ажри савоб ва дарожатлар кўпайтириб белади.
- Рўзани улаб тутишдан сақланиш, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) бундай қилишликдан қайтарганлар.
- Нафл рўза тутганда бирор зарурат бўлса оғиз очишни зарурат деб билиш.
- Рўзани бузадиган нарсалардан эхтиёт бўлиш, демак инсон рўзани бузадиган амаллар тўғрисида бироз илмга эга бўлиши керак.
- Аллоҳга тақво қилиш, бу юқоридаги одобларни ўзида мужассам этган одоб, аслида рўза тутишликдан мақсад ҳам Аллоҳ таолонинг ризолигини топиш ва унга эришишдир.
Мана бугун билишимиз керак бўлган рўза одоблари тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлдик. Аллоҳ тутган рўзаларимизни даргоҳида ҳусни мақбўл айлаб, хато камчиликлари бўлса кечириб, нуқсонларини тўлдирсин, барчаларимизни рўзаларда бардавом бўладиган ва Яратганнинг мархаматига сазовор бўладиган бандаларидан этиб сийласин.
ЎМИ Навоий вилоят вакилининг хотин-кизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова