Оилалар тинч-тотув бўлиши учун нима қилиш керак .

17-05-2023, 00:15 admin Мақолалар 214

Оилалар тинч-тотув бўлиши учун
нима қилиш керак .
Қандай йўл тутсак, хонадонимиз тинч тотув бўлади , фарзандларимиз кўзлари қувончдан порлайди ?
Бунинг учун қўйдагиларга амал қилиш тавсия этилади :
Биринчидан, оила тинчлиги мустахкам Иймон-эътиқод , миллий қадриятларимизга содиқлик, бир-бирини тушуниш каби хислатларга асосланади. Ота-боболаримиз борига шкур, йўғига сабр қилиб яшашган. Ҳозир кўп ёшлар борига қониқмайди.Агар рўзғорда озроқ етишмовчилик бўлиб қолса, дод-фарёд солиб ҳаётдан нолийди. Аслида Ота-боболаримиз биздек фаровон, қулай, тўкин-сочин турмушга эга бўлмасалар-да қаноат қилишга, ўзаро ҳурматда бўлишган, арзимас нарсаларни деб бир-бирларини ҳақорат қилишмаган, Оила мустахкамлигини сақлаб қолишган.Яна бир жаҳатни эслатиб ўтиш лозим: баъзи ёшлар одоб-аҳлоқ , имон-эътиқодга нисбатан "эскилик сарқити" деб қараб, ўзларича Европа маданиятига тақлид қиладилар. Ваҳоланки, бу "маданият" чиққанига ҳали кўп бўлмади.Ҳозир Европанинг ақл-идрокли одамлари бу "маданиятдан безор бўлиб, руҳий покликка ҳаракат қилишмоқда. Шундай бир пайтда бунақа жирканч одатларга имон-эътиқодли Ота-боболаримиз, авлодларимиз эргашиши жуда ачинарли.
Иккинчидан, ёшларни катта ҳаётга тайёрлаб бориш керак. Афсуски, кўпчилик ота-оналар латта-путта, мебел, гилам, парда каби майда-чуйда нарсаларга бор эътиборини қаратиб, асосий вазифани: қизни турмушга тайёрлаш, йигитни ҳақиқий эркак, мард, жасур оила бошлиғи қилиб тарбиялашни унитиб қўймоқда. Оилар бузилишига мана шу нарса сабаб десак хато бўлмайди.
Оила қураётган йигитга "талоқ нима", маҳр нима "хотиннинг ҳақи нима" ,"аёлга қандай муомала қилиш керак "каби масалаларни пухта ўргатиш лозим.Оила қуриш арафасида турган йигит, айниқса талоқ масаласини жуда яхши билиб олиши, бехудага талоқ қилиш кўп муоммоларга сабаб бўлишини англаб етишиши зарур. Акс ҳолда арзимас жанжал билан хотинини уч талоқ қилиб, боши берк кўчага кириб қолади, домлама-домла юриб сарсон-саргардон бўлади.
Турмушга чиқаётган қизга эрнинг ҳақ-ҳуқуқларини, хожасига, қайнота-қайнонасига қандай муомала қилишни, фарзанд тарбиялаш, рўзғор тербатиш, овқат пишириш кир ювишни пухта ўргатилади. Учинчидан, ёшларни мол-дунёга ружу қўйишдан асраш,уларга эзгу фикрларни сингдириш, ҳаётда юқори мақсадлар билан яшашни ўргатиш талаб этилади. Тўртинчидан, оилалар тинч бўлишида қайнота-қайнонанинг ҳам ўрни катта.Улар ёшларга ўрнак бўлиб ҳаёт сабоқларини ўргатиб боришлари лозим. Ҳулоса қилиб шундай насиҳатим бор.Оила боғининг тиканларига сабр, шукур билан қарши олиш ила бахтга эришилади.

Кармана туман бош имом-хатибнинг Хотин-қизлар масалалар бўйинча ёрдамчиси Мирзаева Фазила.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш