Етим бола у нега кўпаймоқда?

22-06-2019, 09:56 muslim Мақолалар 825

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Оз оз ўрганиб доно бўлур, қатра қатра йиғилиб дарё бўлур” деганларидек, мўмин мусулмон ҳалқимиз бўгунги кунда диний, маърифий, маънавий китобларимизни мутоала қилишдан йироқлашиб кетмоқда. Ҳар бир оила диний, маърифий, маънавий, Шайх ҳазратларининг “Бахтиёр оила”, “Ижтимоий одоблар” ва бир қанча тарбиявий ҳадис китоблардан мутоала қилиб турилса, оила мустахкам, фаровон турмуш, бахтли оилалар кўпаяверади ва натижада ажралишлар, тирик етимлик, етимлик ўз ўзидан камайиб бораверади.
Бу масала ҳар бир инсонни ўйлантириб қўядиган саволдир. Аввалом бор оилавий ажримларни ўргансак, азиз онажонлар қизларингизни узатганда, киёвингизга вафоли ёр, иссиғида, совуғида, қайғусида, тушкунлигида, яхши кунларида фаровон, бахтли ҳаёт кечиришни такидлаб узатинглар! Киёвингизга тергов қиладиган, ҳукмини ўтказадиган, оналик қилиш учун турмушга узатманг! Лоқайдлик, ишсизлик, моддий етишмовчилик, ёшларимизни ҳали мустақил оила қуришга тайёр эмаслиги, оилада аёл киши сарсон саргардон бўлиб, чет элларда ишлашга кетиб қолиши, келиннинг ота-онаси оилавий масалаларга аралашувидан кўбгина ажримлар юзага келмоқда. Натижада фарзандларимиз тирик етим ёки етим бўлиб қолмоқда.
Азиз онажонлар хонадонингизга келадиган келинни ҳеч қачон бегона деб қабул қилманг, қизим, фарзандим деб қабул қилинг! Ўзиз севиб ардоқлаган фарзандингизни келинингиздан ҳеч қачон қизғанманг чунки сизни жигарбандингизни севган ёри ҳисобланади. Келажак соғлом, суюкли набираларингизни дунёга келтирадиган инсон бу. Хомилалик даврида Аллох ҳаёлингизга келмаган таомларни болага иштаҳа қилиб қўяди, ҳеч қачон яшириниб таомланишига мажбур бўлмасалар, кўбкина ажримларни олди олиниб, тирик етим ёки етим бўлишликни олди олинган бўлар эди.
Асосан ёшларимизнинг сабр, қаноатсизлиги, борига шукур йўғига қаноат қилмасликлари, енгил елпи ҳаётга интилишлари, ҳавои-нафс учун ҳар хил гунох, қабих ишларни қилишлари ҳам кўбкина ажримларга сабаб бўлмоқда.
Юртимизда шундай тўкин сочин, осойишта даврда тўқликка шўхлик қилиб, ҳар 7 оиладан биртаси ажрашиш арафасида турганлигига биз ота-оналарни айбимиз оз эмас. Оилада эр-хотин фарзандлари учун алоҳида вақт ажратиб, фарзандларимизни оч кўзлик эмас, назари тўқ қилиб, иймонли, илмли, маърифатли, оила ва жамиятга манфаати тегадиган қилиб тарбияласак, иншооллоҳ кўбкина ажрим ва етимликларни олдини олган бўламиз.
Ваҳоланки, етимларга ғамхўрлик қилиш борасида бошқа бир ҳадисда:
яъни:“Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз с.а.в айтдилар: “Мусулмонларнинг уйи ичида энг яхшиси етимга яхши муносабатда бўлинган уйдир. Мусулмонларнинг уйи ичида энг ёмони етимга ёмон муносабатда бўлинган уйдир”, - деганлар.
Тилга эрк бериб, ноўрин талоқ сўзини айтган ёхуд унда ҳаддидан ошиб, бир лафзда “уч талоқ”, “минг талоқ” ёҳуд “қум талоқ” каби иборалар ила хотинига талоқ қилган киши улкан гуноҳни амалга оширган, Аллоҳ таолонинг ғазабига дучор бўлиб, шайтонни хурсанд қилган бўлади.
Ривоятларда келишича, саҳоба Уббода ибн Сомит разияллоҳу анҳунинг отаси аёлини “минг талоқ” қилади. Уббода шошиб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, У Зотдан бунинг ҳукмини сўрайди. Шунда Сарвари коинот шундай жавоб берганлар:
яъни: “Аллоҳга осийлик билан (хотинига) “уч талоқ” тушибди. (Минг талоқдан) тўққиз юз тўқсон еттитаси ҳаддан ошиш ва зулм бўлибди. Аллоҳ хоҳласа – азоблайди, хоҳласа – уни кечиради” (Имом Абдурраззоқ “Мусаннаф”да ривоят қилган).
Айримлар эса хотинини талоқ қилиши билан уни ота уйига жўнатиб юборади. Шариатга кўра, талоқ қилинган аёл эрнинг уйидан чиқиб кетиб, бошқа уйда яшаши мумкин эмас. Ҳар қандай иддадаги хотин иддасини эрининг уйида ўтказиши – вожибдир.
Аллоҳ таоло барчаларимизни ҳаётнинг барча жабҳалари қатори никоҳ ва талоқ масаласида ҳам Қуръони карим ва суннати набавия талаблари асосида ҳаёт кечиришимизни насиб айласин! Фарзандларимизнинг бахт-саодати йўлида фидойилик кўрсатиб, уларга ҳаётий тажрибаларимизни эринмай ўргатадиган ота-оналардан бўлишга муваффақ қилсин! Омин! Ё Роббал оламин!

Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш