Оила тотувлиги жамият тинчлиги.

3-03-2021, 12:10 admin Мақолалар 723

Оила тотувлиги жамият тинчлиги.
Аллоҳ таоло бу дунёни жуфтликлар билан яратди. Аллоҳ таолонинг номи билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларига мувофиқ, никох ришталари орқали ҳаётларини бир-бирига боғлаган эр-хотин ўзаро ҳурмат эҳтиром кўрсатиб, чинакам одобга риоя қилган ҳолда турмушлари бахтли ва саодатли кечади.
Оила бир-бирига муносиб одамлардан ташкил топган бўлиши керак, тенг-тенги билан, яъни томонларнинг ижтимоий моддий ва маънавий жиҳатидан бир-бирига мос келиши, насл насаби, дини, касб-ҳунари, эътиқоди каби нарсаларда намоён бўлади. Агар эр-хотин орасида бойлик, илм ва бошқа жиҳатлардан фарқ бўлса, улар бир-бирини тушунишида қийинчилкларга дуч келиши мумкин. Шунинг учун шариатда тенглик жорий қилинади.
Оила мустаҳкм бўлиши, уларнинг ўзаро муросага келишлари, эр-хотинлик одобларига қаттиқ риоя қилишлари зарурдир. Маълумки, эр кишининг куни кўчада, ишхонада ўтади. Ишлари яхши бўлса, кайфияти ҳам шунга яраша бўлади. Бордию иши юришмай қолса, ташвишланади, руҳан тушкунликка тушади. Бундай пайтда аёл киши ўзининг донолиги , ширин муомиласи билан кайфиятини кўтариши керак. Аёл бетоб бўлиб қолганида, бирор сабаб билан, уй ишлари, юмушларини қилолмай қолса, эр унинг уй юмушларига ёрдам бериши керак.Эр-хотин ўзаро бир-бирларига яхши муносабатда бўлишлари, бир-бирларини эркалик ва инжиқликларини кўтаришлари лозим. Бу ҳақда Қуръони каримда бундай дейилган. "Эй иймон келтирганлар. Сизларга хотинларни мажбурий равшда мерос қилиб олиш ҳалол эмасдур! Яна уларга берган маҳрларингиз бир қисмини қайтариб олиб кетиш ниятида хотинларинггизга тазйиқ қилмангиз! Агар улар аниқ бузуқлик қилса(бу мустаснодир). Улар билан тотув турмуш кечиринггиз. Агар уларни ёмон кўрсанггиз(билиб қўйинг), балки сизлар учун, кўпгина яхшилик пайдо қилиши мумкин.(нисо сураси 19 оят). Аллоҳ таоло эркакларни қўйидаги афзалликлари билан сийлаган оила тинчлиги тўғрисида қайғуриши билан бирга озуқа, кийим-кечак, бошпана билан таъминлашга масъулдир. Бу масъуллик шариат нуқтаи назаридан" вожиб"деб қаралади. Эркак киши масъулияти ҳақида Қуъони каримда"Аёлларга нисбатан эркакларга бир даражада зиёдлик бор!... дейилган(бақара сураси 228 оят). Аёл киши оиласининг ички холатларига жавобгар ва масъулдир. Уй ишларини аёл киши қилади, покликка, тинчликка жавоб беради. Бундан ташқари фарзанд кўриб, уларга чиройли тарбия бериши зарурдир. Аёл киши эрнинг молини, унинг розилигисиз бировга бериши мумкин эмас. Аллоҳ таоло барчаларимизнинг қалбларимизга меҳр-оқибатни, оилаларимизга, фарзандларимизга жуфти ҳалолларимизга хурмат қилишни бардавом қилсин.
Навбаҳор тумани: М. Улуғбек МФЙ отинойиси: Камолова Замира.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш