Инсон ҳаётда яшар экан, албатта ҳар хил яхши ва ёмон кунларга дуч келади. Бундай вақтда ҳар бир инсон ўзининг уйлови билан йўл топишга шошилади, кимдир сабр қилади, кимдир чора қидиради, кимдир фолга, кимдир сеҳр-жодуга ва яна кимдир “табиб”га югуради. Аслида, фолбиннинг иши нотўғри эканлигини била туриб ҳам, уларга ишонувчилар жуда ҳам кўп. Фолбинлик динимиз таълимотига кўра ҳаром ҳисобланади, шариат қоралайди. Келажакни башорат қилиш, ғайбдан хабар бериш ва буларга ишониш Қуръон ва хадиси шарифга кўра энг оғир гуноҳ ҳисобланади. Қуръони каримда “Осмонлар ва ердаги ғайбни Оллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди” дейилади. (Намл сураси 65-оят).
Фол ва сеҳрнинг бир талай турлари мавжуд бўлиб жинлардан мадад сўраш, улардан мадад сўраб дам солдириш, ҳар хил туморлар осиб юриш, “мунажжимлар башорати”, турли хил “Фокс” ҳолати билан бир нарсани кўзига бошқача қилиб кўрсатиш. Аксарият инсонлар фолбинлар ва сеҳргарларга кимнидир йўлини ёпиш, кимнидир йўлини очиш, кимнидир бахтини боғлаш мақсадида мурожаат этишади, лекин ҳеч бир зот Аллоҳни тақдирини ўзгартиришга қодир бўла олмайди. Уларга қандай қилиб фолбин бўлиб қолдингиз десангиз, топганлари битта сўз “Ўзимга қолса шу ишни қилмасдим, аммо мажбурман оғир касал бўлдим, фолга бордим қўл олишингиз керак деб айтиб, қўл беришди” дейишади, мана гуноҳлигини билдингиз энди бу ишни ташланг десангиз, менга фолбинликни Аллоҳ буюрган деб туришади. Хўш шунча нарсага қодир бўлсалар, нега ўз ҳаётлари билан намуна бўла олишмайди? Келажакни билганларида ўзлари бунчалик ҳароб ҳолда қолмас эдилар. Сеҳр – жоду ва фолбинлик билан шуғулланиш мусулмон кишини динидан чиқариб юборади. Бу тўғрисида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам “Ким фолбинга борса, унинг айтганларини, хабарини тасдиқласа Муҳаммадга нозил бўлган нарсаларга куфр келтирибди”–дедилар.
Бугунли кунда кимдир таваккал учун, яна кимдир чиқмаган жондан умид деб, кимдир кўп пул олмас экан-ку, кимдир мендан нима кетди, одамлар боряпти-ку деган қабилидаги важ билан фолбинлар эшигида турнақатор бўлиб навбат кутишади. Фолбинлар хизмати эвазига жонлиқ (хўроз, товуқ, қўчқор) талаб қилишади. Унинг қонини ичириб, баданига суртишади, жонлиқни ё оқизиб, ё кўмишади. Шариатда ман қилинган исрофга йўл қўйишади. Шайтон ва жинлар токим эгасини тилида ва дилида кофир бўлмагунича унга ёрдам беришмайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам “Киши фолбин ҳузурига бориб уни гапини тасдиқламасдан чиқиб кетса ҳам 40-кун ибодати қабул бўлмайди”- дедилар. Сеҳрни ҳар қандай тури ҳам ҳаром ҳисобланади. Негаки, айнан шу амаллар орқасидан фитна пайдо бўлади. Ака-ука, опа-сингиллар, овсинлар, қўни-қўшнилар ўртасида шубҳа-гумон келишмовчилик, уруш-жанжал ва юз кўрмасликларни келтириб чиқаради. Фолга бораётганларни кўпчилигини аёллар ташкил этади.
Баъзи фолбинлар бетаҳорат ҳолда Қуръон намоз ҳам ўқишади, гарчи буни гуноҳлигини билишса ҳам. Энг ачинарлиси Қуръони каримга қараб фол ҳам кўришади. Бу амаллари билан Қуръон ва намозни ҳақорат қилишади, чунки улар қанчалик кофирни амалини қилишса жинлар ҳам уларга шунчалик кўп хизмат қилади. Ҳар бир инсон фолбинлик, сеҳр-жоду билан шуғулланиш шариатда ҳаром қилинганлиги, ҳаётимизда нотинчликларга сабаб бўлишлиги, қариндош-уруғ ва яқинлар орасидаги келишмовчиликларни келтириб чиқаришлиги, инсонни йўлидан адаштиришлиги, бу амаллар билан шуғулланувчилар динидан чиқишлиги ва энг асосийси яхшилик ва ёмонлик фақат Аллохдан эканлигига ишонмоқликлари лозим. Бошига ташвиш тушган ҳар бир инсон унинг ечимини фолбин ва сеҳргарлардан эмас, Аллохдан сўрамоқликлари, бўлаётган синовларга сабр қилмоқликлари лозим бўлади. Масжидга келган бир аёлнинг илтимосига кўра қуйидаги воқеани ёзишни лозим топдим. Аёл шундай деб гап бошлади. Биз бир ҳовлида икки овсин яшар эдик. Фарзандларимиз бирин-кетин катта бўлишди. Овсиним негадир иссиқ-совуққа югурадиган амал чиқарди. Кимдандир озгина кўнгли ранжиса, дарҳол фолбинни эшигида ҳозир бўлиб, дуо-ю тутатқи, қанақадир туморчаларни олиб келиб, уйини тагига кўмар ва Аллоҳга хуш келмаган амаллар билан шуғулланар эди. Бу гуноҳ эканлигини унга бир неча маротаба тушунтириб айтишимга қарамасдан, овсиним йўлидан қайтишни ўйлаб ҳам кўрмас, унинг амалларидан менинг оилам ҳам четда қолмас эди. Овсинимнинг уйидан деярли жанжал аримас эди. Шу орада овсиним қаттиқ дардга чалинди-ю, бандаликни бажо келтирди. Жаноза айтилган вақтга майит тайёр бўлмади. Негаки, майитнинг оғиз-бурни ва аъзоларидан чиқаётган нажосатни тўхтатишни иложиси бўлмай, ҳаттоки ўттиз челак сув билан ҳам поклашни иложиси бўлмади. Жаноза икки соатлар чамаси кечикди. Бу орада жанозага йиғилганлар орасида ҳар хил гап ва шов-шувлар тарқала бошлади. Майитни бир амаллаб тайёрлаб узатдик. Энг ачинарлиси, майитни қабристонга этгач аранг қазилган қабр бир текисда бўлиб, қазилмаган ҳолатга келиб қолган эди. Бу ҳолатни кўрган катта-кичик аёлнинг шунчалар гуноҳи кўп эканлигига шубҳа қилмадилар. Кечга яқин фақат яқинларигина майитни саришталаб қабрга қўйиб қайтишди. Қизим, овсиним амаллари билан қанчадан-қанча оилаларни тинчини бузди, қарғишига, ғазабига дучор бўлди. Қарангки, Аллоҳ амаллари юзасидан жасадини ҳатто қабрга ҳам раво кўрмапди. Ҳалиги аёл, бу воқеани айтмоқчи эмас эдим, лекин уйлаб-уйлаб фолбин, иссиқ-совуқ, сеҳр билан шуғулланувчи аёлларга ибрат бўлсин деган фикрда айтишни лозим топдим – дея сўзини тугатди.
Инсонлар орасида фисқу-фасод, нотинчлик уйғотиш, фитна қилиш, гуноҳ, фитна эса одам ўлдиришдан ҳам кўра оғир гуноҳ хисобланади. Зеро, Қуръони каримда “Фитна қотилликдан ҳам ашаддийроқдир” – деб таъкидланади. (Бақара сураси 191-оят).
Афсуски, мана шундай фирибгар фолбинлар узоқда эмас, ҳар биримизнинг маҳалламизда учраб туради. Барчамиз бу ишлардан воқиф бўлиб, бир тан, бир жон бўлиб, ҳамкорликда, ҳамжихатликда халқимиз орасида тушунтириш ишларини олиб борсак кўзланган мақсадга эришиш осон бўлар эди. Оллоҳ барчаларимизни иймонимизни мустаҳкам этиб, ҳақ йўлидан ҳеч қачон адаштирмасин.
Навоий вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова